
25-40 смли, ингичка ичакда паразитлик қилувчи гельминт.
Юқиш йули: ювилмаган мева, аскарида тухуми тушган озиқ-овқатлар орқали юқади.
Хаёт цикли:
1. Тупроқда – ахлат орқали тушган тухумлари бўлади. 6 ойгача турли омилларга чидамли бўлади.
2. Ичакда кичик личинка – овқат билан тушган тухумидан кичик личинка чиқади ва ичак девори орқали қонга ўтиб ички органларга тарқалади.
3. Катта личинка – қон орқали ўпка, мия, жигар ва бошқа органларга бориши мумкин. Ўпкага боргани бронх ва трахеяларга ўтиб йўтал рефлексини қўзғатади. Оғизга тушиб, яна ичакка тушади.
4. Етук гельминт – ичакка тушиб, ичак деворига ёпишади ва 1 йил давомида яшайди. Уларнинг эркак ва урғочилари мавжуд. Жинсий йўл билан кўпаяди. 1 кунда 240000 тачага тухум қўяди.
Клиник белгилари: бу аскаридани жойлашган жойига қараб турлича бўлади.
Ўпка тури – вақти- вақти билан хуружсимон қўзғалади.
- Қуруқ йўтал
- Қуруқ хрип
- Кучли хансираш
- Бронхит ва пневмония
- Тана хароратини кўтарилиши
Жигар тури – ичакдан қонга ўтиб жигарга келади. Ўт йўллари, ошқозон ости бези йўлларида тўпланади.
- Иштахани йўколиши
- Хуружсимон кўнгил айниш ва қайт килиш
- Қоринда оғриқ
- Диарея – қон лахтаклари билан
- Тана вазнини пасайиши
- Умумий холсизлик
- Терида турли аллергик реакциялар
Ичакдаги паразитлар кўпайиб ўткир ичак тутилиши, аппендицит, перитонит, панкреатит ва жигар абсцесси бериши мумкин.
Юрак тури – қон орқали юракнинг ўнг камераларига тушади. ЮИК(юрак ишемик касаллиги) клиникасини беради.
Мия тури – мияни ташқи қобиқларида бўлса кучли оғриқ билан кечувчи менингоэнцефалит клиникасини беради.
Миянинг ички қисмида бўлса, атрофига бириктирувчи тўқима ўсиб, мия ўсмасини клиникасини бериши мумкин:
- Тутқаноқ
- Хушдан кетиш
- Қон босимини ошиши
- Невроз
- Депрессия
- Кўрув нерви атрофида бўлса – кўриш пасаяди
- Эшитув нерви атрофида бўлса – эшитиш пасаяди ва х.
