COVID-19 вируси тарқалишини олдини олиш учун ВОЗ тавсиялари

Коронавирус инфекциясидан сақланиш асосий эхтиёт чоралари

1. Қўлни тез-тез совунлаб  ювинг ёки қўл ифлосланмаган бўлса спиртли салфетка билан артинг

Бу нима учун керак?  

Агар қўл юзасида вирус бўлса, совунлаб ювиш ёки спирт билан артиш вирусни ўлдиради.

2.Нафас олиш аъзолари гигенасига риоя қилинг.

Акса урганда ёки йўталганда оғиз ва бурунни рўмолча билан ёки тирсак бўғимини букиб беркитинг.

Бу нима учун керак? 

Оғиз ва бурунни аксирганда ёки йўталганда юмшоқ мато билан беркитилса вирус хавога чиқиб кетиш эхтимоллиги камаяди, кейин вирус пахтадан тайёрланган юмшоқ матода, салфеткада бир неча минутда ўлади. Силлиқ юзали буюмларга тушса бир неча кун тирик сақланиши мумкин. Агар аксирганда ёки йўталганда оғиз ва бурунни кафт билан тўсилса кўп миқдорда хавога чиқади хамда кафтга тушади. Кейин кафт билан ушланган нарсаларга ёки одамларга ўтиб қолади.

3. Одамлар кўп тўпланадиган жойларда масофани сақланг.

Одамлардан камида бир метр масофада узоқда бўлинг, айниқса йўталаётган, тумов белгилари бор ва тана харорати баланд бўлганлардан эхтиёт бўлинг.

Бу нима учун керак?  

Йўталганда ёки аксирганда вирус нафас йўлидан чиқадиган майда томчилар билан бирга ажралади. Агар бемор одамга жуда яқин масофада турган бўлсангиз хаво орқали юқиб қолиши мумкин.

4. Иложи борича кўзингизга, бурнингизга ва оғзингизга қўлингиз билан тегманг.

Бу нима учун керак? 

Одатда қўл билан вирус бўлиши мумкин бўлган кўп нарсалар ушланади. Агарда қўлга вирус тушиб қолган бўлса, кўз, бурун ва оғизга текканда вирус ўша аъзолар шиллиқ пардалари орқали юқиб қолиши мумкин.

5.Тана харорати кўтарилганда, йўтал ва нафас олиш қийинлашиши кузатилганда тезда тиббиёт ходимларига мурожат қилинг.

Агар сиз Хитой бориб келган бўлсангиз ёки Хитойга бориб келган одам билан яқин масофада мулоқотда бўлган бўлсангиз, буни шифокорга маълум қилинг.

Бу нима учун керак? 

Иситма, йўтал ва нафас олишни қийинлашиши белгиларини жуда кўп касалликлар келтириб чиқариши мумкин. Буларни ичида 2019-nCoV хам бор.

6. Агар сизда енгил шамоллаш белгилари бўлса ва сиз яқин вақт ичида хитойга бормаган ёки бориб келганлар билан мулоқотда бўлмаган бўлсангиз иложи борича тузалгунингизгача кўчага чиқманг ва оғиз-бурунга ниқоб тақиб қўл гигенасига қатъий риоя қилинг.

7. Тирик ҳайвонлар ва қушлар, гўшт ва бошқа хайвон махсулотлари сотиладиган бозорларга борганингизда шахсий гигена қоидаларига риоя қилинг.

8. Хайвон махсулотларини хомлигича ёки чала пишириб еманг.

Бу тавсиялар нафақат янги коронавирус, балки кўплаб бошқа юқумли касалликлар юқишини олдини олади

Добавить комментарий