Сепкил – аслида нима?

Тери хақидаги мақолада меланоцитлар хақида айтиб ўтгандик. Бу хужайралар ўзида меланин моддасини ишлаб чиқаради. Бу модда терига ранг беради ва терига ультрабинафша нурларнинг таъсирини камайтиради. Қуёш нурларининг давомли ва кучли таъсири натижасида бу меланоцитлар меланинни қайта гранулага айлантиради ва бу гранулалар терининг юқори қаватидаги хужайраларда йиғилиб тўқроқ рангли қисмларни пайдо қилади. Айнан шу сепкиллардир. Сепкил тананинг барча қисмида пайдо бўлиши мумкин. Фақатгина унга қуёш нури ёки бошқа ультрабинафша нурлар таъсири бўлиши керак.

Болаларда деярли учрамайди. Балоғатга етиш даврида сепкиллар пайдо бўлади ва одатда ўзи йўқолиб кетади. Бу холат бирор бир касалликка алоқаси йўқ. Лекин сепкилли одамларга қуёш нурига қарши кремлардан фойдаланиш тавсия қилинади. Сепкиллиларни ирсиятини текшириш натижасида қизил сочли одамларда кўп учраши аниқланган.

Добавить комментарий