Хуснбузар касалликми ёки нормал холатми?

Угри (хуснбузар) – бу тери қопламаси касаллиги бўлиб, теридаги ёғ безлари тешикларини чанг ва тер билан беркилиб қолиб, димланиши  натижасида келиб чиқади.

65 % одамлар 15-23 ёшида хуснбузар тошишидан азият чекади. Уларнинг кўпчилигида бу вақт ўтиши билан ўзи ўтиб кетади, баъзиларда эса жиддий даволашни талаб этади. Авваллари хуснбузарни касаллик эмас, балки гормонал ўзгаришлар пайтида юз берадиган вақтинчалик белги, 25 ёшда ўтиб кетади деб ҳисоблашар эди. Лекин охирги йилларда бу қарашлар ўзгарди. Чунки хунбузарни жиддий даволанишни талаб этадиган шакллари ҳам кўп учраяпти ва баъзида жиддий асоратларга ҳам олиб келиши мумкин. Ундан ташқари  угри ёши каттароқларда ҳам кузатиляпти.

 Касаллик симптомлари

Касаллик теридаги ёғ безлари тешикчалари беркилиб қолиб, ичидаги ажралмаси димланиб қолиши кўринишида кузатилиши мумкин. Бунда ташқаридан қора нуқта (комедон) кўринишида бўлади.  Комедон устидаги қора “шляпа” тешикка чанг ва кирлар тушиши натижасида пайдо бўлади. Шунингдек терида оқ угрилар ҳам бўлиши мумкин (ёпиқ турдаги комедон).

 Нисбатан оғирроқ холатларда терида ёрқин қизил, оғриқли, ўртасида йининг бор тошмалар кузатилади.

Терида чуқур йирингли тошмалар пайдо бўлиши угрини кистоз формаси эканлигидан далолат беради. Одатда кистоз угридан кейин ўрнида чуқурчали чандиқ қолади.

Касаллик сабаблари

Ўсмирлик даврида тошадиган угрининг асосий сабаби жиний ривожланиш давридаги гормонал ўзгариш бўлади. Бундан ташқари бунга қуйдаги омиллар ҳам сабаб бўлиши мумкин:

  • Ошқозон-ичакда сурункали касалликлар: дисбактериоз, сурункали колит ва бошқалар;
  • Наслий мойиллик;
  • Доимий стресс;
  • Шоколад, аччиқ чой ёки кофе, ширинликлар ўта кўп истеъмол қилиш;
  • Баъзи медикаментларни палапартиш истеъмол қилиш (хомиладорликни олдини олувчи таблеткалар, кортикостероидлар );
  • Чанг жойда ишлаш, юзни ифлосланган қўл билан ушлаш;
  • Терини парвариш қилувчи косметик воситаларни нотўғри танлаш.

Асоратлари

Хуснбузарни асоратлари деганда асосан тери холатини ёмонлашиши ва янги тошмалар пайдо бўлиши тушинилади.

Кистоз угри даволанмаса юз терисида чуқур чандиқлар қолади. Бемор угрини ўзи эзиб ёрса терида ёриқ пайдо бўлиб қўшимча инфекция тушиши ва грамманфий фолликулит ривожланиши мумкин.

Даволаш

Хуснбузарни даволаш келтириб чиқарган сабабини бартараф этишга қаратилган бўлади.

Агар хуснбузар тошиши организмда гормонал ўзгариш туфайли келиб чиққан бўлса беморга эндокринолог ва дерматолог  маслахати зарур бўлади. Эндокринолог гормонал фонни яхшиловчи дори воситалари буюради.  

Агар беморда хуснбузар билан бирга ичакларида муаммо (дизбактериоз, сурункали колит) бор бўлса ичак микрофлорасини яхшиловчи препаратлар (пробиотик ёки пребиотик) берилади. Бунда энг яхши танлов Экобиотик ҳисобланади. Экобиотик ичаклардаги организм учун фойдали барктерияларни ўсишини рағбатлантиради ва зарарли бактерия, замбуруғларни ўсишига тўсқинлик қилади. Экобиотик таблеткаларини 1 та таблеткадан 3 махал бир ой давомида ичиш тавсия қилинади. Агар ошқозон-ичакда жиддий муаммо бор бўлса беморга гастроэнтеролог кўриги зарур.

Касаллик оғир кечганда беморга антибиотик билан даво курси тавсия этилади. Антибиотик билан даволаш курси давомийлиги ва қайси антибиотикдан фойдаланиш кераклигини бемор организми хусусиятларидан келиб чиқиб шифокор белгилайди.

Йиринли тошмаларни қуритиш учун махаллий антисептиклар ва таркибида рух(цинк) элементи тутувчи мазлар буюрилади.

 Кварс лампа билан махаллий физиотерапевтик даво ҳам яхши самара беради

Олдини олиш

Хуснбузарни олдини олиш учун қуйидаги  оддий қоидаларга амал қилиш керак:

  • Юзни  кир қўл билан ушламаслик;
  • Юзни  парваришловчи воситаларни тўғри танлаш;
  • Тўғри овқатланиш;
  • Кўп миқдорда тоза сув ичиш;
  •  Ахлати холатига доимо эътибор бериш.

Добавить комментарий