Тананинг қисмларидаги ёғ қандай кетказилади?

Деярли ҳамма жисмоний машғулот пайтида танани қайси қисми ишлатилса ўша жойдаги ёғлар камаяди деб ҳисоблашади. Масалан оёққа ишласа оёқда ёғ камаяди, ёки прессга ишласа қориндаги ёғлар камаяди деб ҳисоблашади. Аслида эса жисмоний машқ бажарилганда танани ҳамма қисмидаги ёғлар ишлатилади.

Ёғ – бу энергия захираси бўлиб, танани ҳар-ҳил қисмида жойлашиши мумкин. Ёғларни ишлатишга буйруқ келганда, танани ҳар қандай қисмидаги ёғлар эришни бошлайди. Шунинг учун прессга ишлаётганда организмдан қориндаги эмас оёқдаги ёки қўлдаги ёғлар ишлатилиши мумкин.

Шунинг учун тананинг ҳимма қисмидаги (ўзингиз хохлаган жойдаги ҳам ) ёғларни эритишни хохласангиз, жисмоний машқни максимал даражада кўп мушаклар иштирок этадиган турини танлаш керак. Шунда энергия сарфи катта бўлади ва ёғ захиралари тезроқ ишлатилади.

Добавить комментарий