Инсон танаси қанча туришини биласизми?

Тўқ ва бекаму кўст яшаш учун роса тиришди. Мол дунёни топди хам, аммо соғлиқни йўқотди. Билдики, соғлиқдек бебаҳо бойлик йўқ экан.

Хозирги кунда турли ижтимоий тармоқларда пул топишни ўргатадиган каналлар жуда кўпайди ва қисқа муддатда жуда кўп обуначиларга эга бўлмоқда. Халқимиз иқтисодий холатини яхшилашга интилишини шундан билса бўлади. Пул топиш учун жидди жахд қилувчилар жуда кўп. Уларга куч қувват тилаган холда соғлиққа хам эътибор беришларини хохлардим. Айнан шундайлар ва бошқалар учун инсоннинг тана аъзолари қанчага бахоланишини келтириб ўтмоқчиман.

Бу маълумотлар асосан АҚШ мисолидан олинди.

Инсон тирик танасини аъзо ва суюқликларини алохида — алохида сотиладиган бўлса, умумий бахоси – 45 миллион АҚШ доллари.

Ўлик тананинг бахоси – 550 000 АҚШ доллари.

АҚШда юракни қонуний равишда 1 миллион АҚШ долларига сотиш мумкин экан.

Жигар – 557 000 АҚШ доллари.

Хар бир буйрак алохида – 262 000 АҚШ доллари.

Терининг нархи – хар бир дюмга 10 АҚШ доллари (1 дюм – 2.54 см).

Ошқозон – 500 АҚШ доллари.

Хар бир кўз олмаси алохида – 1 500 АҚШ доллари.

Хар бир аъзонинг нархи мавжуд. Лекин мен шу билан кифояланаман. Қора бозорда эса нарх бундан хам юқорироқ бўлиши мумкин экан. Бу маълумотларнинг баъзилари анча эски, балки хозир бундан хам қимматроқ бўлиши мумкин.

Хулоса ўрнида шуни айтмоқчиманки: танамиз жуда хам бебахо, соғлиқни йўқотиш эса жуда қимматга тушади. Жуда катта миллион топишни ўргата олмаймиз, хар холда миллионлар турадиган танангизни қандай сақлаш йўлларини қўлдан келганича Аллох қодир қилганича бериб боришга харакат қиламиз.

Бунинг учун бизни кузатиб боринг:

Телеграм: канал

Телеграм: гурух

Facebook: канал

Сайтимиз: сайт

You Tube: канал

Хамкорларимиз: ecopharma.uz, dawo.uz

Фойдаланилган манбалар: 1,2.

Добавить комментарий