Болаларни чивиндан қандай ҳимоя қилиш керак?

Чивин чақиши бола учун катта нохушлик бўлиши мумкин. Бу нафақат чивин чаққан жойни қашлаши билан боғлиқ, балки чивин орқали турли касалликлар юқиши ҳам мумкин (айниқса тропик мамлакатларда). Болани чивиндан ҳимоя қилишни жуда кўп усуллари мавжуд бўлиб, буларнинг ҳаммаси болани ҳимоя қилишда самарали бўлиши мумкин.

Репеллент (чивиндан ҳимояловчи восита) суртинг .

Агар болани ёши 2 ойликдан 3 ёшгача бўлса диэтилтолуамидли (ДЭТА)репеллент танланг. Репеллент болани юзига ва кафтига тегиб кетмаслиги учун эхтиёт бўлинг. Репеллентнинг кремли тури болага суртишга қулай бўлади. Репеллентни жуда қалин суртманг. Репеллентни тананинг фақат очиқ турадиган қичмига суртинг. Тун  тугагач репеллентни илиқ сувда совунлаб ювиб ташланг. Болалар учун ишлатиладиган репеллент таркибида диэтилтолуамид 30% дан кўп бўлмаслиги керак.

Репеллентни 2 ойликдан кичик болаларга ишлатманг, очиқ ярага суртманг.

Болаларда чивиндан сақлаш учун лимонли эвкалипт ёғи ишлатманг.

Болани кийинтиринг.

Ёзда болага ёрқин рангли, енгил, танани кўп қисмини ёпадиган кийим кийгазинг. Енги узун футболка, узун иштонча энг яхши танлов бўлади. Шунингдек оёғига пайпоқ ва енгил бош кийим кийдиришни унутманг. Киймлан пахта матодан бўлиши мақсадга мувофиқ. 

Чивиндан тўсувчи тўрдан фойдаланинг.

Сиз яшаб турган хонадон атрофида чивин кўп бўлса деразага ёки бола ётадиган кроватга чивиндан тўсувчи тўр тутинг. Агар қуёш ботгандан сўнг ташқарида сайр қилмоқчи бўлсангиз бола аравачасини тўр билан тўсинг.  Чивиндан  тўсувчи тўр туфайли бола чивиндан ҳимояланади ва эркин нафас олади.

Бола кийимига қалампир ялпизли репеллент сепинг.

Қалампир  ялпизли репеллент бола кийимига сепинг. Баъзи давлатлардаги магазинларда хатто бундай репеллант билан ишлов берилган кийимлар сотилади. Қалампир  ялпизли репеллентни терига сепманг.

Агар яшаш жойингизда чивин кўп бўлса болани кечқурун ва эрталаб вақтли кўчага олиб чиқманг. Чивинлар ўзи ҳар доим чақиши мумкин аслида, лекин улар эрталаб ва кечқурун ўта актив бўлади.

Уйда чивиндан ҳимояланиш.

Болалар учун ўйнаш жойини ховлини қуруқ қисмига ташкилаштиринг. Болалар ўйингохи ховуз, ариқ ёки ўт кўп ўсадиган нам жойлар ёнида бўлмаслиги керак. Болаларни доимо соя бўладиган пана жойларда ўйнатманг. Чунки бундай жойларда одатда чивинлар қуёшдан яширинади. Болалар ўйингохи куннинг маълум қисмида қуёў тушиб кейин соя бўладиган қуруқ жойда бўлиши керак.

Оқмай турадиган сувларни, ховузларни сувини камида хар хафтада алмаштиринг. Чунки оқмай турадиган сувда чивинлар кўпаяди.

Болалар ётоқхонасида чивин кириши мумкин бўлган ҳамма жойни беркитинг. Масалан, деразага чивинни тўсувчи тўр қопланг.

Добавить комментарий