Кофе ҳақиқатдан ҳам энергияни кўпайтириб, одамни тетиклаштирадими?

Кофени кўпчилик одатда тетиклашиш учун эрталаб ичади. Лекин кофе таркибидаги кофеин аслида тетеклаштирмайди ва хеч қанақа энергия бермайди, балки организм захирага олиб қўйган энергиясини ишлатишга мажбур қилади.

Бизнинг асосий энергия манбаимиз – бу АТФ дир. Бу модда фосфор кислота ва аденозиндан ташкил топган. Хақиқий энергия манбаи фосфор кислотаси ҳисобланади. АТФда улар 3 та бўлади. Учала фосфор кислота ҳам ажралиб чиққандан кейин, АТФда фақат аденозин молекуласи қолади. Ҳар бир ҳужайрада аденозин рецепторлари бўлади. Ҳужайра ичида адеозин молекуласи кўпайиб кетганда ҳужайрадаги оденозин рецепторлари билан боғланади. Натижада ҳужайра кўп энергия йўқотаётганини сезиб, энергияни сақлашга ҳаракат қилади. Натижада ҳужайра иши сеинлашади : мушаклар қисқариши кучсизлашади, томирлар кенгаяди, мия хужайралари иши сустлашиши натижасида холсизлик хис қиламиз.

Кофе таркибидаги кофеин моддаси ҳужайралардаги аденозин рецепторларини блоклайди. Натижада организмда энергия йўқотаётганлиги ҳақида маълумот тўсилади ва ўзимизни тетикроқ ҳис қиламиз.шундай қилиб кофеин ўзи ҳеч қанақа энергия бермайди, балки организм захирасини ишлатишга мажбур қилади.

Шунинг учун кофени ёки кофеин тутувчи бошқа ичимликларни меъёрида ичган мақул.  Кофеинни максимал суткилик дозаси 300 мг ҳисобланади. Агар бундан кўпайиб кетса организмни ўта толиқишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари кофеин аденозинни антоганисти бўлгани учун сурункали ичиб юриш натижасида организмда оденазин рецепторлари кўпайиб боради бошқача айтганда ўрганиб қолиш юзага келади. Натижада кофеин аввалгидек тетиклаштириш учун кўпроқ миқдорда ичишга тўғри келади. Агар киши бирданига ичмай қўйса холати сезиларли даражада ёмонлашади. Уйқучанлик, депрессия, бош оғриғи келиб чиқади, бошқача айтсак, боғланиб қолиш юзага келади.

Эслатма:

  • Бир финжон аччиқ тайёрланган  кофеда 100 мг атрофида кофеин бўлади;
  • Ачиқ дамланган чойда кофеин миқдори кофедагидан 2-3 марта камроқ бўлади;
  • 0.5 литр Coca-Cola ичимлигида тахминан бир финжон кофедагича кофеин бўлади;

Добавить комментарий