Оёқ терлашидан қандай қутилиш мумкин?

Кўп  терлаш илмий тилда гипергидроз дейилади. Бу тананинг турли қисмларида кузатилиши мумкин. Лекин энг кўп учрайдигани оёқ терлашидир. Агар бу сизни ҳам безовта қилиб келаётган бўлса, ушбу мақола сизга албатта ёрдам беради деб ўйлайман.

Биринчи усул: гигена ва тозаликка интилиш.

Оёғингизни ҳар куни ювинг. Оёқни ҳар куни яхшилаб ювиш оёқни кўп терлашидан сақловчи асосий воситадир. Бу оёқ намланганда кўпаядиган бактерия ва замбуруғларни ювилиб камайишига ва оёқни хидланишини олдини олишга ёрдам беради. Ҳар сафар оёқ ювганингизда антибактериал совундан фойдаланинг. Кирсовун ҳам яхши ёрдам беради.

Оёқни яхшилаб қуритинг. Пайпоқ ёки пояфзал кийишдан аввал оёғингизни яхшилаб қуритинг. Бу бактериялар кўпайиш эхтимоллигини камайтиради. Оёқ тўлиқ қуриганига ишонч хосил қилиш учун фендан фойдалансангиз ҳам бўлади

Оёғингизга дезодорант сурканг. Дезодорант-антиперсперантларни нафақат қўлтиқ остига ишлатилади, балки тананинг бошқа қисмларига ҳам ишлатиш мумкин. Агар оёғингиз кўп терласа, пайпоқ кийишдан аввал дезодорант сепиб кўринг. Бу яхши фойда бериши учун таркибида алюминий цирконий ёки алюминий хлорид бўлган дезодорант-антиперсперантдан фойдаланинг.

Иккинчи усул: пояфзалдан тўғри фойдаланиш.

Ҳаво яхши ўтказадиган пояфзал олинг. Оёғимизга қисиб турадиган ботинка кийиб олсак, оёқ кўп терлайди. Агар сизни оёғингиз кўп терласа нафас олувчи пояфзал танланг. Кроссовкани нафас олувчи матодан тикилганини ёки йилнинг иссиқ ойларида сандал кийинг. Ҳаво айланмайдиган резина пояфзал кийманг. Ҳар куни пояфзал алмаштиришга ҳаракат қилинг. Шунда пояфзалингиз кийишингиздан аввал тўлиқ қуриган бўлади.

Пояфзалингизни тез-тез ювиб туринг. Пояфзални доимо ювиб турилганда, унда бактерилар ва нохуш хид берувчи нарсалар тўпланиши олди олинади. Пояфзалингизни камида бир ҳафтада бир марта ювиб туринг. Ювгандан кейин кийишдан аввал яхшилаб қуритиш зарур.

Пайпоғингизни ҳар куни ювинг. Оёғингиз кўп терласа, пайпоқ намликни ўзига шимиб олади ва унда бактерия ва замбуруғлар кўпая бошлайди. Шунинг учун ҳар куни пайпоқни алмаштириш ўта мухимдир.  Агар оёғингиз жуда кўп терласа пайпоқни бир кунда бир неча марта алмаштириш керак.

Нафас олувчи ва намликни яхши шимадиган пайпоқ танланг. Полиэстер ва пахта толалари аралаштириб тўқилган пайпоқ кийинг. Шунингдек каноп, бамбук ёки жундан тўқилган пайпоқлар ҳам яхши самара беради.  100% нейлондан тўқилган пайпоқ кийиш ярамайди.

Макка крахмали суртинг. Пайпоқ кийишдан аввал оёғингизга озгина макка крахмалидан сепиб олсангиз, оёғингиз кўпроқ вақт қуруқ туради. Шунингдек намликни яхшироқ сўриши учун пояфзал ичига ҳам крахмал сепиб олиш мумкин.

Доимо ёнингизда қўшимча пайпоқ олиб юринг. Айниниқса кун бўйи пояфзал ечмасдан юришингизга тўғри келса, ёнингизда қўшимча пайпоқ бўлиши жуда қўл келади. Пайпоғингиз нам бўлганини сезишингиз билан алиштириб олинг, шунда оёғингиздан нохуш хидлар чиқишини олдини олган бўласиз.

Учинчи усул: тиббий ёрдам

Оёқ учун замбуруққа қарши спрей ёки порошок ишлатиб кўринг. Аптекада бундай воситалар кўп ва  рецептсиз сотилади.  Улар оёғингизда кўп терлашга сабаб бўлувчи замбуруғларни ўлдириб яхши самара бериши мумкин.

Шифокор билан маслахатлашинг. Агар сиз оёғингиз терлаб, нохуш ҳид чиқаришидан астойдил қутилмоқчи бўлсангиз ва уйда қўллаб кўрган чораларингиз фойда бермаса дерматолог шифокорга мурожаат қилинг. Шифорор касаллик тарихини яхшилаб ўрганади, керак бўлса қўшимча тахлиллар ўтказади ва даво режасини ишлаб чиқади.

Шифокорлар зарур бўлса керакли даво чораларини буюради, хатто боъзида жаррохлик амалиёти ҳам ўтказилиши мумкин.

Добавить комментарий