Зарда бўлишдан (жиғилдон қайнаши) қандай қутилиш мумкин

Зарда бўлиш – бу жуда кенг тарқалган холат бўлиб, кишига жуда кўп ноқулайликлар туғдириши мумкин. Зарда бўлишни сабаби ҳар доим ҳам маълум бўлавермайди. Мутахасисларнинг  фикрича зарда бўлиш ошқозон жуда тез овқатга тўлиши ёки кўп овқат ейиш натижасида келиб чиқади.  Шунингдек ўта ачииқ таом ейиш ва ошқозонда кислотани кўпайиб кетиши ҳам зарда бўлишга сабаб бўлади. Сабаби нима бўлишидан қатъий назар мақсад битта, сабабни топиб уни бартараф этиш ва қайтиб зарда бўлмаслик.

Зарда бўлишни бартараф этиш учун қуйдагиларга амал қилиш зарур.

Тўғри овқатланинг

Овқатланиб бўлгач танангизни вертикал холатда ушланг. Кислота ошқозондан қизилўнгачга оқиб чиқмаслиги учун танани вертикал холатда тутиш зарур. Шунинг учун овқатлангандан сўнг зинхор ётманг. Хатто жуда ётгингиз келса ҳам.

Зарда бўлиш бошланаётганини ҳис қилишингиз билан бир пиёла сув ичинг. Сув кислотани қизилўнгачдан қайтариб ошқозонга ювиб тушади ва зарда бўлишни тўхтатади.

Зарда бўлишга қарши дамламалар ичинг.

Янги майдаланган занжабил илдизини бир чой қошиқ бир пиёла қайнаган сувга қўшиб, 10 минут дам бериб, кейин ичинг. Занжабил ўзининг қайт қилишга қарши хучусияти билан машхур. Дамлама ичилганда қизилўнгач деворларини бўшаштиради ва ошқозон ширасини тепага хайдаши тўхтайди.

Анис, зира ёки арпабодиён дони дамламалари ҳам зарда бўлишда ёрдам беради. Бу ўсимликлардан биридан икки чой қашиқ бир пиёла қайнаган сувга солиб, 10 минут дамлаб, сўнг ичинг.

Бир чой қошиқ майдаланган қайрағоч пўстлоғидан қайнаган сувга солиб тиндиргани қўйинг. Тайёр дамламани ку бўйи ичиб юринг.

Бир ош қошиқ 6%ли сирка ичинг. Сиркани ўзи ҳам кислоталигини ҳисобга олсак, бундай маслахат ғалати туюлиши мумкин. Лекин, зарда бўлишнинг сабаби ҳар доим ҳам кислота кўпайиб кетиши бўлавермаслигини хисобга олиш  зарур. Гап шундаки кислота қизилўнгач деворига текканда ошқозонга ўтиш қисмини ёпади. Агар бу табиий жараён яхши ишламаса ошқозондан қайтиб чиққан озгина кислота зарда келтириб чиқаради. Бир қошиқ сирка бу холатда зарба дозаси бўлади ва ошқозон ва қизилўнгач орасидаги тешикни ёпилишига мажбур қилади. Сирка ичилганда дастлаб қиздиради, лекин тезда нохуш хис ва зарда бўлиш йўқолади.

Сўлак ажралишини кучайтиринг ва хосил бўлган сўлакни ютинг. Сўлак ошқозон кислотасини нейтраллашга ёрдам беради. Шунинг учун сақич чайнанг ёки шимиладиган бирор ширинлик истеъмол қилинг.

Сабзавотлар соки ичинг. Масалан, сабзили, бодирингли, редискали ёки қизилчали. Сабзавот соки мухити ишхорий бўлганлиги туфайли, ошқозон кислотасини тез нейтраллайди ва зардани бартараф этади. Агар сок ичкингиз келмаса бу сабзавотлардан хомлигича ёйишингиз мумкин.

Ярим пиёла илиқ сувга ярим чой қошиқ ош содаси ва бир неча томчи лимон ширасидан томизиб ичинг. Эритмани лимон шираси қўшмасдан ичманг. Чунки ош содаси ошқозон кислотаси билан таъсирлашганда хосил бўладиган газларни тарқатишга лимон шираси ёрдам беради.

Бир пиёла ёғи олинмаган сут ичинг.  Сут ҳам зарда бўлишни бартараф этишда яхши ёрдам беради.

Дорихонадан антацид препарат сотиб олинг. Битта ёки иққита антацид таблеткаси сизни зарда бўлишдан халос бўлишингиз учун етарли бўлади.

Агар зарда бўлиш жуда кўп безовтв қилса ва қиздириши кучайиб борса шифокорга мурожаат қилинг. Зарда бўлиш тез-тез қайталаниши қизил ўнгачда яра хосил бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Маслахатлар

  • Ёнбош ётиб ухлашга харакат қилинг. Ёнбош ётганда ошқозон туби пастга осилади ва ичидаги шираси қизилўнгачга қайтиб чиқиш эхтимоллиги камаяди.
  • Агар зарда бўлиш сизни кечаси безовта қилса, ухлашдан камида 2-3 соат аввал овқатланинг. Бу вақт ичида ошқозонда кислота миқдори камаяди ва зарда бўлиш кузатилмайди.
  • Қўлингизни юқорига кўтаринг ва 2-5 минут ушлаб туринг, сўнг бир пиёла сув ичинг.
  • Оз-оздан овқатланишга харакат қилинг. Бирданига кўп овқат ейиш ошқозонни чўзилишга мажбур қилади ва натижада қизил ўнгачдан ошқозонга ўтиш қисмидаги сфинктер очилиб қолиб, ошқозон шираси қизилўнгачга қайтиб чиқади.  
  • Зарда бўлишни олдини олиш учун ёки ундан халос бўлиш учун чекманг ёки чекишни ташланг.
  • Таомни совутиб истеъмол қилинг.
  • Спиртли ичимликлар истеъмол қилманг.

Эслатма!

Агар зарда бўлиш чидаб бўлмас даражада кучайиб борса ва бу холат хафтада икки мартадан кўп бўлса, сизда гастроэзофагал рефлюкс касаллиги ривожланган бўлиши мумкин. Бу касаллик вақтида керакли даво чоралари кўрилмаса  қизилўнгач саратони (раки)га олиб келиши мумкин. Шунинг учун зарда бўлиш хечам ўтиб кетмаса албатта шифокорга мурожаат қилинг.

Агар зарда бўлиш билан бирга бадандан муздай, ёпишқоқ тер ажралиши, тери оқариб кетиши, юрак тез уриши кузатилса зудлик билан тез ёрдамга қўнғироқ қилинг! Чунки бу белгилар юрак хуружи белгилари хисобланади.

Добавить комментарий