Иммунитетни қандай мустахкамлаш мумкин?

Оқ қон таначалари ёки лейкоцитлар организмни инфекциялардан табиий химоячиси   ҳисобланиб, иммун система фаолиятида мухим ўрин тутади. Баъзи бир одамларда иммунитет табиатидан ўзи паст бўлади, бошқаларда эса бактериал ёки вирусли инфекция хисобига пастлаган бўлади.

Қуйида иммунитетни кўтаришни бир неча усулларини ўрганамиз.

Тўғри овқатланиш орқали иммунитетни кўтариш.

Етарли миқдорда оқсил истеъмол қилинг. Таомномани тўғри ташкил этиш керакли озуқаларни то оқ қон ишлаб чиқарувчи суяк кўмигигача етиб боришини таъминлайди. Оқсилга бой овқатларни кўпроқ истеъмол қилинг, чунки лейкоцитлар ишлаб чиқарилишида оқсил мухим ўрин тутади. Оқсил асосан ҳайвон маҳсулотлари гўшт, балиқ, товуқ, тухум ва сутда кўп бўлади.

Фойдали ёғлар истеъмол қилинг. Тўйинган ёғлардан воз кечиб, ўрнига тўйинмаган ёғлар истеъмол қилинг. Тўйинган ёғлар юрак касалликлари келиб чиқиши ҳавфини оширади. Тўйинмаган ёғлар эса ёғда эрийдиган витаминлар ўзлаштирилишига ёрдам беради. Тўйинмаган ёғлар ўсимлик ёғлари – кунгабоқар, макка, кунжут, шафран, соя, пахта ёғларида бўлади. Балиқ ёғида ҳам тўйинмаган ёғлар кўп бўлади.

Углевод истеъмол қилишни чекланг. Углеводлпрни кўп истеъмол қилиш қонда Т-лимфоцитларни камайиб кетишига олиб келади. Углеводлар оқ нон, пишириқлар, ширинликлар ва ширин ичимликларда кўп бўлади.

Таомномангизга иммунитет учун фойдали бўлган маҳсулотлар қўшишга харакат қилинг. Улар қуйдагилар: саримсоқ, бодом, карам, оқ ловия, қўзиқорин, черника ва малина, йогурт, кўк чой.

Антиоксидантлар истеъмол қилинг. Антиоксидант – бу эркин радикал келтириб чиқарувчи, организм учун ҳавфли бўлган  занжир реакцияларга тўсқинлик қилувчи моддалардир. Организмимизда доимо ҳужайралар парчаланиш жараёни бўлиб туради. Бу жараёнлардан бири оксидланишдир. Бу оксидланиш жараёнини эркин радикаллар келтириб чиқаради. Шунинг учун антиоксидантларни организмни қаришини секинлаштирувчи моддалар деб хисобланади.

Антиоксидантлар – булар зарарланган ҳужайрани тикланишига ёрдам берувчи  витаминлар, минераллар ва бошқа озуқа моддалардир.  Энг яхши антиоксидантлар: витамин С, рух (цинк), витамин А, витамин Е, селен хисобланади.

Витамин С резавор мевалар, брокколи, цитрус мевалар, исмалоқ, ширин қалампир, помидор, гул карамда кўп бўлади.

Руҳ (цинк) элементи устрица,  гўшт, нўхот, ёнғоқлар, сут ва денгиз махсулотларида кўп бўлади.

Витамин А ўрик, брокколи, қизилча, ширин қалампир, помидор, макка, сабзида кўп бўлади.

Витамин Е брокколи, сабзи, ёнғоқлар, исмалоқ, кунгабоқар пистасида кўп бўлади.

Витамин ва минералларга бўлган эхтиёжни озиқ овқатлар оқатлар орқали қондириш мумкин, лекин бу озуқаларни баъзиларини жуда кўп истеъмол қилиш керак бўлади. Шунинг учун витамин ва минералларга бўлган суткалик эхтиёжни витамин-минерал комплекс БФҚ лар билан қондириш қулай бўлади. Масалан, ЭКОЦИНК  таблеткалари.

ЭКОЦИНК бир дона таблеткаси таркибида руҳ ва витамин С моддаларини организм учун бир суткалик миқдорини ўзида тутади. Руҳ қизил оқ қон таначалари (лейкоцитлар) оқсиллари таркибига кирувчи ферментларнинг зарур бўлган қисми ҳисобланади. Организмда руҳ етишмаслиги иммунитетни пасайишига олиб келиши мумкин. Витамин С қонда оқ қон таначалари миқдорини кўпайтиради ва улар активлигини оширади. Шунингдек руҳ ва витамин С кучли антиоксидан хисобланиб, оқ қон таначаларини ўлишини олдини олади.

Бошқа табиий воситалар истеъмол қилинг. Эхинацея, женшен, алоэ оқ қон таначаларри кўпайишига туртки бўлади.

Соғлом турмуш тарзига риоя қилинг.

Кўпчилик соғлигига бирон бир ҳафв туғилгандагина, соғлиқ ҳақида қайғуради. Ўзингиз эхтиёт қилишни касал бўлишингиздан аввал бошланг. Соғлиғингизни мустахкамлаш учун доимо тўғри овқатланинг. Соғлом овқатланиншнинг асоси  мевалар, сабзавотлар, ёғ кам тутувчи оқсилли таомлар бўлиши керак. Шакар ва ёғ истеъмол қилишни чекланг. Алкаголь ва тамаки маҳсулотлари

Доимо спорт билан ёки жисмоний меҳнат билан шуғулланинг. Физик юкламалар юрак-қон томир тизимини мустахкамлаб, сурункали касалликларни олдини олади.

Суткада камида 6-8 соат ухланг. Уйқо бутун организмга фойдалидир. Уйқу вақтида ҳужайралар тикланади. Бу иммун система соғлом бўлиши учун мухимдир.

Стресс холатлардан ўзингизни сақланг. Стресс бу фақатгина кайфият эмас. Стресс организмнинг физик холатига таъсир қилади. Сурункали стресс организмни кучсизлантиради, бу ўз навбатида иммунитетни заифлаштиради.

Добавить комментарий