Қандай қилиб қонда гемоглабин миқдорини ошириш мумкин?

Гемоглобин – бу қизил қон таначаларида жойлашган оқсил бўлиб, у бутун организм бўйлаб кислород ташиш вазифасини бажаради. Кўпчилик одамлар гемоглабини миқдори меъёридан пастроқ бўлса ҳам буни сезишмайди. Гемоглобин миқдори сезиларли даражада  пастлаб кетсагина киши ўзида камқонлик белгиларини (холсизлик, юрак тез уриши ва бошқалар) хис қилади. Гемоглобин миқдорини камайиб кетишини сабаблари жуда кўп. Бизда энг кўп учрайдиган сабаби  темир етишмасли бўлсада, лекин баъзида бунинг сабаби  даволаб бўлмайдиган оғир касаллик бўлиши ҳам мумкин. Шунинг учун қонида гемоглобини камайиб кетган одам албатта шифокор кўригидан ўтиши керак.  

Қуйида гемоглобинни кўтаришни бир қанча усулларини ўрганамиз.

Гемоглобинни кўтариш учун таомномангизни ўзгартиринг.

Гемли (органик) темир тутувчи маҳсулотлар кўпроқ истеъмол қилинг.

Гемли темир организмда ўзлаштирилиши осонсоқ бўлади. Хазм системасида гемли темир 20% атрофида қонга сўрилади  ва уни сўрилишига бошқа хеч қандай озуқа халақит қилмайди. Шунингдек органик темир тутувчи махсулотлар бошқа гемсиз темир тутувчи маҳсулотлардаги темирни ўзлаштирилишига ижобий таъсир кўрсатади. Қизил гўшт таркибидаги темир энг яхши ўзлаштирилади. Лекин бошқа гўшт махсулотлари ва денгиз маҳсулотлари ҳам яхши темир манбаи хисобланади. Қонингизда гемоглобин миқдорини ошириш учун қуйдаги маҳсулотларни таомномангизга қўшишга харакат қилинг:

  • Мол гўшти;
  • Товуқ гўшти;
  • Қўй гўшти;
  • Балиқ;

Таомномангизга  гемсиз (ноорганик) темир тутувчи маҳсулотлар қўшинг.

Гемсиз темир одатда ўсимлик маҳсулотларида бўлади.  Бундай темир гемли темирга қараганда анча кам ўзлаштирилади. Организм гемсиз темирни кўпи билан 2% ни ўзлаштира олади. Лекин барибир бундай маҳсулотлар ҳар бир кишининг таомномасида бўлиши зарур. Фақат уни қандай истеъмол қилишни тўғри режалаштириш керак. Гемсиз темир нисбатан  кўп тутувчи маҳсулотлар қуйдагилар:

  • Дуккаклилар ( нўхот, ловия, мош );
  • Ёнғоқлар;
  • Картошка;
  • Ўрик;
  • Майиз;
  • Хурмо;
  • Исмалоқ;

Гемсиз темир организмга кам ўзлаштирилади, лекин баъзи чораларни кўриб буни нисбатан кўпайтиришингиз мумкин. Бунинг учун таом тайёрлашда гемли ва гемсиз темир тутувчи маҳсулотлар бирга ишлатилиши керак. Шунда гемли темир тутувчи маҳсулотлар гемсиз темирни ҳам сўрилишини кўпайтиради.

Яна бир усули гемсиз темир тутувчи махсулотни витамин С билан бирга истеъмол қилинг. Бунинг учун гемсиз темир тутувчи маҳсулот апелсин, лимон, қулупнай, помидор, брокколи каби таркибида витамин С кўп бўлган маҳсулотлар билан бирга истеъмол қилиниши мумкин.

Витамин С дан ташқари гемсиз темирли егуликни ҳар қандай нордон маҳсулот билан қўшиб истеъмол қилиш мумкин. Хатто сирка ҳам гемсиз темир сўрилишини яхшилайди.

Гемсиз темир сўрилишини камайтирувчи ичимликлардан сақланинг. Қуйдагилар гемсиз темир сўрилишини камайтиради:

  • Сут махсулотлари;
  • Чой;
  • Кофе;
  • Кўкатлар;
  • Кепак ва бошқа клетчатка кўп тутувчи маҳсулотлар;
  • Пиво, вино;
  • Газли ичимликлар;
  • Калций овқатга  қўшимчалари.

Витаминлар ва темир тутувчи биологик фаол қўшимчалар (БФҚ)

Темир тутувчи БФҚ истеъмол қилинг. БФҚ – бу истеъмол қилинаётган темир миқдорини оширишнинг энг яхши усулидир. Темирли БФҚ лар хозирда жуда  кўп. Улар ичида энг яхшиси ЙОДОФЕР таблеткаларидир.  ЙОДОФЕР таблеткалари ўзида темир , йод ва витамин С тутади. Йод ва темир элементларини организмдаги ахамияти бир-бирига боғлиқ. Қалонсимон без йод иштирокида тиреоид гормонлар ишлаб чиқаради. Тиреоид гормонлар гемоглобин синтезида иштирок этади. Темир эса тиреоид гормонлар синтези учун зарур. Шунинг учун аксарият холатларда кишиларда эндемик буқоқ ва темир етишмаслиги камқонлиги бирга келади. ЙОДОФЕР таркибида темир ва йод борлиги гемоглобинини кўтармоқчи бўлган кишига жуда қулай бўлади. Чунки бир дона таблетка ичиш билан организмини темир ва йодга бўлган бир суткалик эхтиёжини қондиради. Шунингдек таркибида витамин С борлиги темир сўрилишини яхшилайди.

Темир тутувчи БФҚ ларни оч қоринга ичилса сўрилиши яхшироқ бўлади. Лекин темир препаратлари ошқозонни таъсирлаши мумкинлиги сабабли озроқ тиқдорда овқат билан бирга ичиш тавсия этилади.

Темир препаратларини ҳеч қачон антацидлар (зардага қарши дорилар) билан истеъмол қилманг. Чунки антацидлар темир сўрилишини камайтириб юборади. Агар сизга антацид ичиш зарур бўлса темир препаратини антациддан 2 соат олдин ёки 4 соат кейин ичинг.

Фолий кислота, В гурух витаминлар қабул қилиш ҳам гемоглобин кўтаришга ёрдам беради.

Добавить комментарий