Пробиотик ва пребиотикни бир биридан фарқини биласизми?

Пробиотик ва пребиотик атамалари охирги йилларда тобора кўп ишлатилмоқда. Хатто баъзи шифокорлар ҳам уларни нима эканлигини адаштириб юборишади. Хўш бу иккиси бир бирига ўхшаш нарсами? Аслида бу иккисини ўхшашлигини одам билан карамга солиштириш мумкин. Одам билан карам қанчалик ўхшаш бўлса пробиотик ва пребиотик ҳам шунчалик ўхшаш бўлади.

Пробиотик ва пребиотикни нима эканлигини билиш учун одам ичаклари нормал флораси (фойдали бактериялар) ҳақида озгина тўхталиб ўтсак.

Нормал флора

Чақалоқ дунёга келган вақтда ичаклари стерил бўлади, яъни хеч қандай бактерия бўлмайди. Кейин хайти давомида ичакларида организм учун фойдали бўлган бактериялар кўпайиб боради. У бу бактерияларни атрофидаги нарсалардан – она кўкрагидан, атрофидаги ўйинчоқлар ёки буюмлар, ва хатто ўзини қўлидан ҳам олади. Ичакларда асосан лактобактерия ва бифидобактериялар ва яна бир неча хил бактерия ва замбуруғлар одам организми билан келишган холда яшайди. Бу бактериялар атроф мухитда жуда кўп учрайди. Шунинг учун чақалоқ туғилганда унга бактерияларни бериш шарт эмас. Бола ичагида нормал флора табиий холда шаклланади. Нормал флора асосан йўғон ичакда бўлади.

Нормал флорани одам хаётида ахамияти жуда катта:

  • Нормал флора ичакларда хар хил касалликлар келтириб чиқарувчи патоген бактериялар ва замбуруғлар ўсиб кетишига тўсқинтик қилади;
  • Витаминлар синтезида иштирок этади. Булар витамин К ва витамин В гурухига кирувчи бир неча витаминлар;
  • Хар хил ёғ кислоталари. Улар энтероцитлар дифференцировкаси ва пролиферациясига ёрдам беради;
  • Кальций, магний, темир элементлари сўрилишига ёрдам беради;
  • Махаллий иммунитет шаклланишида иштирок этади.

Нормал флора ташқи таъсирлар (антибиотик, нотўғри овқатланиш, химия препаратлари, хар хил инфекция юқиши ва бошқалар) натижасида кучсизланиб кетганда шартли патоген микроблар кўпайиши натижасида дизбактериоз келиб чиқади. Дизбактериозни даволашда одатда шифокорлар пробиотик ва пребиотиклар ишлатишади.

 Энди асосий мавзу пробиотиотик ва пребиотик нима эканлигига ўтсак бўлади.

Пробиотик

Пробиотик бу – организм учун фойдали бўлган тирик бактериялар тутувчи препаратлардир. Пробиотик одатда капсула ёки саше (пакетча) шаклида чиқарилади.

Пребиотик

Пребиотик бу – организмдаги нормал флорага озуқа бўлувчи, уларни ўсишини кучайтирувчи ва улар яшашига қулай мухит хосил қилувчи препаратлардир. Пребиотик таркибида тирик бактерия бўлмайди. Пребиотик истеъмол қилинганда хазм бўлмайди. Йўғон ичакда нормал флорага озуқа бўлади.   Пребиотиклик хусусияти энг кучли бўлган ва энг яхши ўрганилган модда бу лактулозадир. Шунингдек хар хил ўсимлик толалари ва полисахаридлар хам пребиотик ҳисобланади.

Энди мухим масала бемор пробиотик ва пребиотикдан қайси бирини истеъмол қилгани мақул, пробиотик яхшими ёки пребиотикми? Ёки иккаласини бирданига истеъмол қилиш керакми? Шунга ойдинлик киритишга харакат қилиб кўрамиз.

Пробиотик яхшими ёки пребиотик?

Пробиотик таркибида тирик бактерия тутганлиги учун ташқи таъсирларга анча чидамсиз бўлади. Шунингдек истеъмол қилинганда ошқозондаги кислотали мухит сабабли жуда кўп қисми ўлади. Шунинг учун пробиотик ишлаб чиқарувчилар маҳсулоти таркибида қанча тирик бактерия борлигини ёзиб қўйишса ҳам, ичакларга етиб борадими ёки йўқми, етиб борса ҳам қанча миқдорда етиб боришини аниқлаш имкони йўқ. Лекин бу асосий муаммо эмас. Хар бир одамда ичакдаги нормал флораси алохида штамм ҳисобланади. Хеч қайси одамники бир бирига ўхшамайди. Пробиотик керакли миқдорда етиб борган тақдирда ҳам  таркибидаги бактериялар организмни ўзидаги бактерияларга бегона бўлган штамм ҳисобланади. Улар ўртасида рақобат юзага келади ва охир оқибат ташқаридан киритилган пробиотик сиқиб чиқарилиб юборилади. Шунингдек пробиотикни антибиотиклар билан бирга беришдан ҳам наф бермайди. Чунки антибиотик пробиотик таркибидаги тирик бактерияларни ҳам ўлдиради.

Пребиотикда эса буни акси. Таркибида тирик бактерия тутмайди. Ошқозонда парчаланмайди, ингичка ичакда сўрилмайди ва йўғон ичакка етиб бориб нормал флорага озуқа бўлади, улар ўсишини кучайтиради, йўғон ичак мухитини фойдали бактериялар яшаши учун қулай ва патоген бактериялар яшаши учун ноқулай томонга ўзгартиради.

Яна антибиотик қабул қилиш пайтида дизбактериозни олдини олиш учун пребиотик бирга истеъмол қилиш яхши самара беради. Чунки пребиотик нормал флорани ташқи таъсирларга чидамлилигини ортириши натижасида антибиотиклар фойдали бактерияларни ўлдирмайди.

Пробиотик ва пребиотикни бирга истеъмол қилиш тезроқ фойда берадими?

Пробиотик билан пребиотикни бирга истеъмол қилишни ҳам тавсия қилмаймиз. Чунки бу ерда пробиотикни истеъмол қилганда биринчидан ичакларга тирик бактерия етиб орадими ёки йўқми буни билишни имкони йўқ. Иккинчидан етиб богганда ҳам организмни флораси томонидан барибир сиқиб чиқариб юрорилади. Шунинг учун хеч қандай наф бермайди. Фақат беморга моддий томондан зиён келтиради.

Тавсия

Энг яхши пребиотик сифатида Экобиотик препаратини тавсия қиламиз. Чунки экобиотик таркибида пребиотиклик хусусияти энг кучли бўлган ва энг кўп ўрганилган модда лактулоза бор. Шунингдек унга қўшимча рух(цинк) моддаси ҳам бор бўлиб, у ичаклардаги патоген бактерияларга ўлдирувчи таъсир кўрсатади, фойдали бактерияларга таъсир кўрсатмайди. Шу билан дизбактериозни даволашда яхши самара беради.

Хулоса

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак пребиотик(экобиотик) пробиотикка қараганда анча яхши самара беради. Уларни бирга истеъмол қилишдан деярли наф йўқ.

Бу мақолада битта изох бор

Добавить комментарий