
Диарея сабаби хар хил – инфекция туфайли, бирор касаллик нитижасида, қандайдир овқат ёқмаганлигидан ёки бирор дори асорати туфайли келиб чиқиши мумкин. Агар фарзандингизда сувсимон ахлат бўлса, бу бир неча соат ёки кўпроқ давом этиши мумкин. Диареяни енгил кўриниши бир неча кунда тузалиши мумкин, баъзида кўпроқ давом этиши мумкин. Диарея вақтида фарзандингиз холсизланиб ва сувсизланиб қолмаслиги учун кўп миқдорда суюқлик ичиши ва тўғри овқатланиши керак.
Овқатланиш режимини ўзгартиринг
Болада қисқа вақт ичида бир мартадан ортиқ суюқ ахлат келиши, унинг овқатланиш режимини ўзгартиришни талаб этади.
Диарея билан уй шароитида курашишнинг иккита асосий чораси бу – ичаётган суюқлигини кўпайтириш ва таомномасини ўзгартиришдир. Бу билан болада сувсизланишни олдини оласиз ва диареяни бартараф этишда унга қувват берасиз.
Болага овқатни кун давомида озгинадан бўлиб беринг, одатдаги 3 махал овқатланиш ўрнига кўпроқ махал озгинидан бериб овқатлантиринг. Бу йул билан бола ошқозони ортиқча зўриқишини ва иштахаси пастлаб кетишини олдини оласиз. Хар сафар овқатлантирганингизда кўп миқдорда суюқлик беришни унутманг. Баъзи мутахасислар болага аввал суқлик бериб сўнгра қаттиқ таом беришни тавсия этадилар.
Болага у ёқтирадиган таомларни тайёрлаб беринг. Чунки одатда диарея вақтида иштаха пастлайди, ёқтирган таоми эса иштахасини қўзғатишга ёрдам беради.
2-3 кунда диарея ўзи тузалиб кетса болани секинлик билан одатдаги овқатланиш режимига ўтказилади. Бола тузалиши билан одатдаги миқдорда овқатланишга мажбурламанг, чунки унинг организми аввалгидай миқдорда қаттиқ таомлар ўзлаштира олиши учун вақт керак бўлади.
Таом ва суюқликни тўғри танлаш.
Диареяни бошланиш пайтида болага оддий сув беринг. Кейин натрийли ёки озуқали (масалан, сут) беришингиз мумкин. Жудаям кўп миқдорда оддий сув бериш зарарли бўлиши мумкин, чунки унда шакар ва электролитлар бўлмайди. Сувсизланишни олдини олиш учун бола бир кунда 8-10 пиёла суюқлик ичиши керак.
Болага мевалардан тайёрланган шарбат берманг, чунки шарбат диареяни кучайтириши мумкин. Лекин фарзандингизга оддий сув ёқмаса, хид бериш учун сувга озгина шарбат қўшишингиз мумкин.
Болага газланган, кофеин тутувчи ичимликлар берманг. Булар ҳам диареяни кучайтириши мумкин. Агар фарзандингиз сутни қийинчилик билан ўзлаштирса ёки сут ичини бузса, сут берманг. Бунинг ўрнига регидрон беришингиз мумкин.
Бир ёшгача бўлган болаларга бирон бир суюқлик беришдан аввал шифокор билан албатта маслахатлашинг.
Кўп холатларда болалар енгил, крахмалга бой таомларни яхши ўзлаштиради. Таомни қайнатиб ёки димлаб пиширинг.
Қуйдаги таомларни тайёрлаб беришингиз мумкин:
- Димлаб ёки қайнатиб пиширилган мол, товуқ, курка, балиқ гўштлари;
- Қайнатилган тухум;
- Пишлоқли макарон ёки оқ гурунч;
- Димланган картошка ёки картошка пюре;
- Сабзи, кабачка, шампиньон каби сабзавотларни қайнатилгани. Болага ошқовоқ, брокколи, ширин қалампир, нўхот, ловия, резавор мевалар, яшил баргли сабзавотлар, маккажўхори берманг. Чунки уларда ич суриш хусусияти бор ва ичакда газ хосил бўлишини кучайтириб юборади.
Музқаймоқ бериш ҳам фойдали бўлади. Чунки музқаймоқда болага диарея пайтида зарур бўлган суюқлик ва шакар миқдори кўп.
Болага эрмак бўладиган тузли егуликлар беринг. Бу билан бола диарея пайтида йўқотган натрий ўрни тўлдирилади.
Бола таомномасига ёғсиз йогурт қўшинг. Йогурт организм учун фойдали бўлган бактериялар яшаши учун ичакларда қулай мухит яратади.
Аччиқ таомлар берманг. Чунки аччиқ таом ошқозон-ичакни таъсирлаб диареяни кучайтириши мумкин. Шунингдек ёғда қовурилган таом ҳам берманг.
Яна болага хазм бўлиши қийин бўлган сосиска, колбаса, печенье каби ёғли ёки шакарга бой егуликлар берманг.
Тиббий ёрдам
Агар бола ахлатида шилимшиқ ёки қон бўлса шифокорга олиб боринг. Бундай холатда диарея анча жиддий касаллик белгиси бўлиши мумкин. Болани ахлатида шилимшиқ ёки қон борлигини эрта аниқлаш мухимдир. Буни кўришингиз билан яқин жойдаги поликлиника ёки шифохонага тезроқ мурожаат қилинг.
Бундан ташқари диарея билан бирга келадиган бошқа белгилар: қайт қилиш, қоринда спазмлар ва оғриқ, юқори харорат каби белгиларга эътибор қаратиш керак. Бу симптомлардан бирортаси кузатилса ҳам шифокорга мурожаат қилиш керак.
Диарея 2-3 кундан ортиқ давом этса шифокор билан маслахатлашинг. Одатда диарея 2-3 кунда ўтиб кетади, лекин бундан чўзилиб кетса албатта шифокор билан маслахатлашиш керак.
Болада кучли сувсизланиш белгиларини сезсангиз тезда шифокор кўригига олиб боринг. Сувсизланиш белгилари қуйдагилар:
- Қуруқ ва ёшишқоқ лаблар;
- 6-8 соат давомида сиймаслиги ёки 24 соат ичида уч мартадан кам сийиши;
- Йиғлаганда кўзидан ёш оқмаслиги;
- Кўзлари киртайган бўлиши;
- Ўта бўшашиб кетиши;
- Тана вазни камашиши.
Кўпчилик диареяга қарши препаратларни болаларга бериш мумкин эмас. Одатда шифокор бундай препаратларни болага буюрмайди. Буни ўрнига шифокорлар диареяга қарши рецептсиз сотилувчи дорилар буюради. Масалан шифокор пребиотик ёки пробиотик буюриши мумкин.
Энг яхши пребиотиклардан бирини қуйидаги хавола орқали ўтиб онлайн сотиб олишинигиз мумкин: ЭКОБИОТИК