Қулоққа сув кирса қандай тозаланади?

Қулоққа сув кирса кишида нохуш хис уйғотиб қаттиқ ғашга тегади. Аслида сув бир мунча вақт ўтиб ўзи чиқиб кетсада, ундан тез холос бўлишнинг бир неча осон усуллари бор.

1. Қулоғингизни водород пероксид билан тозаланг.

Пипеткага ярим қилиб водород пероксид олинг. Сув кирган қулоқ тепада қоладиган қилиб бошингизни эгинг ва қулоқ ичига водород пероксид томизинг. Қулоқда бижирлаган товуш тўхтагач (бу одатда 5 минут атрофида давом этади), бошингизни сув кирган қулоқ пастда қоладиган қилиб эгинг ва қулоқдаги сув чиқиб кетиши учун  юмшоқ жойидан тортинг.

Водород пероксид сувни парланишини тезлатади ва сувни ушлаб қолувчи олтингугуртдан тозалайди.

2. Қулоғингизни фен билан қуритинг.

Фенда иссиқлик ва ҳаво оқимини энг кичик тезликка қўйинг. Фенни қулоқдан тахминан 15 см узоқликда ҳаво оқими қулоқ ичига кирадиган қилиб ушланг. Бу қулоқ ичига кирган сувни қуритишда яхши самара беради.

3. Чўмилгандан кейин ёки душ қабул қилгандан кейин қулоғингизни сочиқ билан артинг.

Сочиқни қулоқ ичига тиқманг, фақат қулоқ супрасидаги сувни эшитиш йўлига кириб кетмаслиги учун артинг.

4. Қулоқ ичига пахтали таёқча ёки мато тиқманг.

Бу эшитиш йўлини таъсирлантириши ёки тирнаб қўйиши мумкин. Натижада қулоқ инфекцияланиши хавфи ошади. Агар ўзингиз қулоғингизни сувдан тозалай олмасангиз шифокорга мурожаат қилинг.  

5. Энгашиб қулоғингизни тортинг.

Сув кирган қулоқ пастда қоладиган қилиб энгашинг ва қулоғингизни чеккасидан ушлаб эшитиш йўлини очиш учун хар хил томонга тортиб кўринг. Бунда сув қулоғингиздан оқиб чиқаётганини сезишингиз мумкин.

6. Энгашиб бир оёқда сакранг.

Сув кирган қулоқни пастга қилиб, сув кирган қулоқ томондаги оёқ билан сакранг.

7. Кафтингизни чангюткич каби ишлатинг.

Кафтингизни қулоғингизга қўйиб қаттиқ босинг ва сўнг қўйиб юборинг. Кейин сув оқиб кетиши учун пастга энгашинг.

8. Вальсальва усулида қулоқда босимни камайтиринг.

Нафас олинг ва ушлаб туринг. Бурнингизни бармоқлар билан беркитиб, берк бурундан нафас чиқаришга харакат қилинг. Агар усул ёрдам берса шилқ этган овоз эшитилади. Шундан сўнг сув оқиб чиқиб кетиши учун бошингизни энгаштиринг.

Эслатма:

  • Қулоғингиз шамоллаганлигига шубха қилсангиз бу усулни қўлламанг.
  • Бурунни дамлашда эхтиёт бўлинг. Агар жуда кучли дамлаб юборсангиз бурундан қон кетиши мумкин.

9. Сув кирган қулоқни пастга қилиб ёнбошлаб ётинг.

Қуолқ тагига сочиқ, ёстиқ ёки латта қўйинг. Бир неча минут ўтгандан кейин қулоқдан сув оқишни бошлаши мумкин. Шундай холатда ухлаш ҳам мумкин.

10. Қулоқни сувдан буғ ёрдамида тозаланг.

Базида қулоқдаги сув чиқиб кетиши учун иссиқ душ қабул қилиш етарли бўлади. Оддий буғли ванна сувни қулоқдан чиқиб кетишига ёрдам беради. Бунинг учун идишга қайноқ сув қуйиб, бош устига сочиқ ташлаб сув устига энгашинг. Буғдан 5-10 минут нафас олинг. Сўнг сув оқиб чиқиб кетиши учун бошингизни энгаштиринг.

Агар қулоқдаги сув 3-4 кунда ҳам чиқиб кетмаса шифокорга мурожаат қилинг!

Добавить комментарий