Чивин чаққан жой қандай даволанади?

Чивин чаққанда қичишиш келиб чиқади. Чунки чивин чаққанда терига чивин сўлаги тегиб кучсиз махаллий аллергик реакция келиб чиқади. Урғочи чивиннинг   асосий озуқа моддаси хайвон ёки одам қони хисобланади. Кун давомида бир неча ўлжасини чақиши мумкин. Эркак  чивин чақмайди. Чивинлар чаққан жойи яллиғланиб, қичишиб безовталик келтириб чиқаради. Баъзида чивинлар хавфли касалликларни қўзғатувчиларини ташиб юриши мумкин.

 Чивин чаққан жойдаги нохушликни қандай даволанади?

Шифокорлар тавсияси:

wikihow.com

Чивин чаққан жойни совун билан ювинг. Бу билан чивиндан қолган терини таъсирлантирувчи сўлак қолдиқларини кетказиб, зарарланган жойни инфекцияланишини олдини оласиз

wikihow.com

Чақиш жойига иложи борича тезроқ муз қўйинг. Чивин чаққанда одатда оғриқ бўлмайди. Шунинг учун бир қанча вақт чивин чаққанини сезмаслигингиз мумкин, лекин маълум вақт ўтгач чақиш жойи қизариб, шишади ва қичишади. Муз нохуш белгиларни ва шишни камайтиради.

wikihow.com

Чақиш жойига чивин чаққан жойга терини яллиғланишини камайтирувчи суртма малҳамлар суртинг. Малҳам йўриқномасига амал қилинг.

freepik.com

Ош содаси ёки инглиз тузи билан ванна қилинг. Бу қичишишни камайтиради

Халқ табобатида

  1. Ош содасига бир неча томчи сув қўшиб қўйиқ аралашма  холиги келтириб чивин чаққан жойга қўйинг.
  2. Таркибида папаин ферменти тутувчи гўшт тузлашда ишлатилувчи зиравордан қўйиқ аралашма қилиб чақиш жойига суртинг. Бу қичишиш ва шишни камайтиради.
  3. Аспирин таблеткасини эзиб майдалаб, озгина сув қўшиб қўйиқ аралашма тайёрлаб чақиш жойига қўйинг. Бу оғриқни камайтиришга ёрдам беради.

Тавсиялар

  • Чивин чақишидан сақланиш учун уйдан чиқаётганингизда терингизга хашаротларга қарши репеллент  суртинг.
  • Спиртли салфетка чақиш жойини қичишиши ва оғришини камайтиришга ёрдам бериши мумкин.
  • Чивин чаққан жойни қашимасликка харакат қилинг. Чунки қашиш орқали зарарланган жойни янада катталашишига ва инфекция тушишига сабабчи бўлишингиз мумкин.

Добавить комментарий