Қандли диабет ва алкоголизмдаги ўхшаб кетадиган холат

Алкоголли кетоацидоз диабетик кетоацидозга ўхшаб кетади. Алкоголли кетоацидоз узоқ вақти кетини-кетига улаб ичиш ва овқат емаслик оқибатида келиб чиқади. Унда қон таркибида жуда кўп миқдорда кислотали махсулотлар тўпланиб қоринда кучли оғриқ ва қайд қилишни келтириб чиқаради.

Кетини-кетига улаб ичадиганлар (русча “запой” га тушиб қолганлар) тез-тез қайд қилади ва овқат ейишни тўхтатиб қўяди. Агар бу холат бир суткадан ошиқ давом этса жигардаги қанд (глюкоза) нинг захира миқдори камаяди. Глюкозанинг камайиб кетиши инсулин ишлаб чиқарилишини камайтиради. Инсулинсиз эса тўқималар қувват қабул қила олмай қолади. Тўқималарда қувват етмай қолиши натижасида захирадаги қувват ишлаб чиқариш жараёни ишга тушади. Яъни ёғ хужайралари парчаланиб, улардан қувват ола бошланади. Ёғ парчаланиши натижасида жуда кўплаб кислота хусусиятга эга кетон таначалари пайдо бўлади. Бу кетон таначалари қувват манбаи бўлиши билан бир вақтда қоннинг кислотали холатини кучайтириб юборади ва кетоацидоз келиб чиқади. Бу кетоацидознинг диабетдаги кетоацидоздан фарқи қондаги глюкоза миқдорининг пастлигидадир.

Алкоголли кетоацидознинг сабаблари.

Беморда қуйидаги белгилар бўлади:

  • Кучли чанқаш
  • Кўнгил айниш
  • Қайд қилиш
  • Қориндаги оғриқ
  • Тез ва чуқур нафас олиш – бу холат инсон танаси қоннинг кислоталик мухитини яхшилашга харакат қилиши натижасидир.

Бу белгилар ўткир панкреатит (ошқозон ости бези яллиғланиши), метанол ёки этиленгликол (антифриз) билан захарланиш ва қандли диабет кетоацидозидаги белгилар билан ўхшашдир. Шифокор буларни фарқлаб олиб, кейин диагноз қўяди ва даволайди.

Алкоголли кетоацидознинг диагностикаси

Қон ва сийдик тахлили. Шифокорлар беморнинг анамнези, қариндош уруғининг маълумотларига таяниб, қондаги кислоталар ва глюкоза миқдорини аниқлайди. Агар кислоталар миқдори юқори ва глюкоза миқдори пастлиги аниқланса диагноз тасдиқланган бўлади.

Алкоголли кетоацидозни даволаш

  • Катта миқдорда тиамин (витамин В1) ни томир ичига жўнатилади. Керак бўлса бошқа витамин ва минерал моддалар хам тавсия қилинади.
  • Физиологик эритма (натрий хлорнинг 0.9% ли эритмаси) ва глюкоза эритмаларини томирга жўнатилади.

Добавить комментарий