Спиртли ичимликлар (алкоголь) — сиз билмаган маълумотлар. (2-қисм)

1-қисми

Алкоголизм диагностикаси

Алкоголдан ўткир захарланишни бемор, оила аъзо ва дўстлари сўзидан аниқланади. Бундан ташқари қондаги алкогол миқдори текшрилади, бош мия холатини МРТ қилиб билинади, қондаги қанд миқдори аниқланади.

Узоқ вақтдан бери ичувчи алкоголикларни бошқа аъзолари холатини хам текширилади.

Алкоголизмни даволаш

Улар даволаниш учун асосан 3 хил мақсадда келади:

  • Ўткир захарланиб, қондаги алкогол миқдори юқори бўлганида. Буларни шошилинч ёрдам кўрсатувчи шифохоналарда даволанади.
  • Абстиненциянинг (хуморнинг) ўтиб кетмайдиган оғир белгилари. Одатда енгил холатда ўзларини-ўзлари “даволайди” (яна спиртли ичимлик ичиб). Буларни хам шошилинч ёрдам кўрсатувчи шифохоналарда даволанади
  • Бошқа ичишни хохламагин учун тўлиқ даволанишни хохлаб келиш. Буларни кўпроқ психиатрлар даволайди.

Шошилинч ёрдам.

Юқорида айтиб ўтганимиздек оғир захарланишда, абстиннецияни оғир ва ўрта оғир холатида шошилинч ёрдам зарур бўлади. Алкоголни қонан тозалайдиган махсус антидот (захарни йўқотадиган модда) йўқ:

  • Кофе ва бошқа нарсалар алкогол зарарини йўқотмайди.
  • Агар бемор кома хаолатида бўлса, қайд масса нафас йўлига кетиб қолмаслиги ва нафас олишни таъминлаш мақсадида нафас йўлига трубка ўрнатилади.
  • Сувсизланиш ва паст қон босимини таъминлаш мақсадида томир ичига суюқликлар жўнатилади.
  • Агар сурункали алкоголик бўлса Вернике энцефалопатиясини олдини олиш мақсадида витамин В1 қилинади. Витамин В1 (тиамин) ўзлаштирилиш учун магний хам қилинади. Бошқа витаминлар етишмовчилигини тўлдириш учун мультивитаминлар қилинади.

Абстиненция холатларида бир неча кунга бензодиазепин (тинчлантирувчи дори воситаси) тавсия қилишлари мумкин. Агар беморда галюциноз хам бўлса, унда нейролептиклар тавсия қилинади.

Алкоголли делирий – инсон хаётига хавф солиши мумкин. Шунинг учун бундай касалларни интенсив терапия бўлимида даволанади. Даволаш таркиби қуйидагилар иборат бўлиши мумкин:

  • Томир ичига катта миқдорда бензодиазепин ва барбитуратлар қилинади
  • Катта миқдорда витаминлар хусусан тиамин жўнатилади
  • Томир ичига суюқлик жўнатилади
  • Тана хароратини пасайтириш учун турли совутиш усуллари қўлланилади.
  • Қон босими ва юрак ритмини (бир хилда уришини) бошқарадиган дорилар берилади
  • Асоратларни даволанади (панкреатит, пневмония, тутқаноқ)

Алкоголли делирий хуружи бошлангандан кейин 12-24 соат ўтиб пасаяди. Баъзан 5-7 кун керак бўлади. Хуруж вақтидаги холатларни бемор ўзи билмайди. Шунинг учун унга спиртли ичимликлар ичишни тўхтатишни тавсия қилинади.

Тузилишни хохловчи беморларга бир қанча усуллар билан ёрдам берилади:

  • Психотерапия. Турли кодлаш усуллари ва психотерапия тавсия қилинад.
  • Беморга рухий қўллаб қувватловчилар. Аноним алкоголиклар гурухи ва бошқалар.
  • Баъзи дори воситалари. Бу дориларни қўллаш учун бемор тузалишни хохлаши керак. Улар қуйидагилар:
    • Дисульфирам. Бу дори алкоголни парчаланишидан хосил бўладиган модда (ацетальдегид) ни тўпланишига сабаб бўлади. Унинг тўпланиши беморда юз қизариши, бошда кучли оғриқ, юрак ўйнаши, нафас тезлашиши ва кучли терлаш холатларини келтириб чиқаради. Бу белгилар алкогол ичганидан 5-15 минут ўтиб пайдо бўлади. 30-60 минутдан кейин эса кўнгил айниш ва қайд қилиш бошланади ва белгилар 1-3 соат давом этади. Бундай холатдан кейин кўп беморлар алкоголни ича олмай қолади. Дисульфирамни доимий қабул қилиш керак.
    • Налтрексон. Бу дори алкоголни миядаги баъзи моддаларга таъсирни ўзгартиради. Натижада бемор алкогол ичганидан кейин “кайф” ўрнига қийинчиликни хис қилади. Кейинчалик алкоголни ичкиси кемай қолади. Бу беморда турли белгилар бермайди. Буни хам доимий ичиб юриши керак.
    • Клофелин. Бу одатда қон босимини пасайтириш учун қабул қилинади. Аммо бемордаги баъзи хумор белгиларини осон ўтиши учун ёрдам бериши мумкин.

Добавить комментарий