Спиртли ичимликлар (алкоголь) — сиз билмаган маълумотлар. (1-қисм)

Алкоголь – арабчадаги “الكحل‎” (алкухл) деган сўздан олинган бўлиб, сурма деган маънони беради. Таркибида этил спирти бўлган ичимликларни спиртли ичимликлар ёки алкоголь деб номланади. Этил спирти миқдорига қараб спиртли ичимликлар турли хил бўлади. Уларнинг таркибидаги спирт миқдоридан қатъий назар барчасини зиёни бир хилдир.

Алкоголизм – мунтазам спиртли ичимликларни ичиш ва унга боғланиб қолишни тиббий атамаси, яъни касаллик номи.

Академик Павлов оз миқдорда спиртли ичимлик ичиш натижасида бузилган рефлекслар 7-11 кундан кейин ўзига келишини аниқлаган.

Испания, Германия ва Италия олимлари JAMA Psychiatriya журналида алкоголнинг мияга таъсирини замонавий технологиялар билан аниқлаб мақола чоп этишган. Унда  спиртли ичимлик ичиш тўхтатилгандан кейин яна 6 хафта (бир ярим ой) давомида мияга кучли зиёни тегиб туриши аниқланган.

Қисқача мазмуни:

  • Спиртли ичимликлар қабул қилиш билан боғлиқ касалликлар ривожланиши ирсиятга ва инсоннинг  баъзи хусусиятларига боғлиқ бўлади.
  • Катта миқдорда спиртли ичимликлар қабул қилиш қуйидаги ўзгаришларни келтириб чиқаради: уйқучанлик, агрессивлик (тажовузкорлик), тана мувозанатини бошқариш бузилади, психик фаолият бузилади, касб фаолиятига, мехнат жараёнига, коллектив, оила ва бошқа ижтимоий алоқаларга салбий таъсир қилади.
  • Спиртли ичимликларни узоқ вақт қабул қилиш қуйидаги аъзоларни кучли зарарланишига олиб келади: мия, жигар ва юрак.
  • Шифокорлар холатга аниқлик киритиш учун турли саволномалар ўтказади, қондаги алкогол миқдорини аниқлашади.
  • Меъёридан ошиқча алкогол қабул қилинганда тезкор ёрдамга қуйидагилар ишлатилади: нафас олишни таъминлаш, суюқлик қуйиш, витамин В1 ва бошқа витаминларни жўнатиш. Абстиненция холатида бензодиазепинлар қилинади.
  • Алкоголга боғлиқ бўлган оғир касалликларни даволашда детоксикация ва реабилитация дастурлари яхши фойда беради.

АҚШ да катта ёшдаги ахолининг 50% и алкоголь қабул қилади. Улардан 20% и алкоголизмга чалинган алкоголиклардир.

Алкоголизм белгилари.

Спиртли ичимлик ичгандаги пайдо бўладиган белгиларни 3 катта гурухга бўлиб оламиз:

  1. Бир маротаба кўп миқдорда спиртли ичимлик ичиш натижасида келиб чиққан белгилар (алкоголдан захарланиш ва меъёрдан ошиқ қабул қилиш – аслида унинг меъёри йўқ, 1 грамми хам ортиқча,  русчада “передозировка”):
    • Алкоголдан захарланиш. Спиртли ичимлик ичгандан сўнг бир неча минутда таъсир қилишни бошлайди. Унинг қондаги миқдорига кўра захарланиш белгилари турлича бўлади. Унинг ўлчов бирлиги 10 литр қондаги 1 мг – децилитрдаги миллиграмм (мг/дл) қилиб олинган. Одамда ўртача 5 литр қон бўлиб, унинг миқдорини шундан келтириб чиқарса бўлади. Қуйида унинг қондаги миқдорига қараб қандай ўзгаришлар бўлишини келтириб ўтамиз:
      • 20-50 мг/дл. Тинчланиб, уйқу босади, енгил тана мувозанати бузилади, машина мина олмайди.
      • 50-100 мг/дл. Онгни бузилиши ва тана мувозанатини кучлироқ бузилиши
      • 100-150 мг/дл. Ўзи юра олмаслиги, гапириш ва фикрлаши секинлашиши ва хотира бузилиши.
      • 150-300 мг/дл. Делирий (онг пастлаши) ва летаргия (бутун тана холати сустлашиб қолиши)
      • 300-400 мг/дл. Тез-тез хушидан кетиш
      • 400 мг/дл ошиб кетиши ўлимга олиб келиши мумкин. Енгил ва ўрта даражадаги захарланишда хам қайд қилиш мумкин. Қайд махсулотлар ўпкага тушиб, оғир асоратлар ва ўлимга олиб келади. АҚШ да расмий равишда 80мг/дл дан ошишини алкоголдан захарланиш деб хисобланади.
    • Меъёрдан ошиқ истеъмол қилиш. Аслида алкоголни меъёри йўқ. Унинг 1 грамми хам инсон танасига зарарловчи таъсир қилади. Баъзи шифокорларнинг оз-оз ичиб юриш зиён қилмайди деган гапида илмий асос йўқ. Буни академик Павлов хам таъкидлаб ўтган. Бу қисмда алкоголикларнинг қанча “кўтара олиши” хақида маълумотлар берилади. Кимдир 100 граммга кучли “кайф” қилиб, ўзидан кетиб қолса, бошқаси 1-2 литрни ичиб хеч нарса бўлмагандай юраверади. Булар хаммаси инсон танасига, қанчадан бери ичишига, қанчадан ичишига боғлиқ бўлади. Қисқароқ қилиб айтсак ичишни энди бошлаганда озгинага хам “кайф” қилади, кейин секин-аста кўпроқ ичсагина кайф қила бошлайди. Маълум вақтдан кейин литрлаб ичишни бошлайди. Касаллик охирида яна озгинага “кайф” қилишни бошлайди. Охирги холати буйрак ва жигар фаолияти оғир бузилиб, алкоголни тозала олмай қолиши хисобига келиб чиқади.
  2. Доимий қабул қилувчиларда узоқ вақтда пайдо бўладиган белгилар.
    • Жигар касалликлари: жигарнинг алкогол касаллиги – буниннг таркибида гепатит, ёғли гепатоз, цирроз ва жигар етишмовчиликлари киради. Оғир холатда жигар энцефалопатиясини беради. Бунда бемор кайфияти тушкун бўлади ва тез ўзгарувчан бўлиб қолади, уйқучанлик, ступор, мувозанат бузилиши ва кома кузатилиши мумкин. Жигар касалликлари хисобига қўли қалтироқ бўлиб қолиши хам мумкин.
    • Ошқозон ости безини яллиғланиши (панкреатит). Кучли қайд қилиш ва қорин сохада оғриқ билан кечади.
    • Мияни ва нервларни зарарланиши. Доимий қўл қалтираши бўлади. Миянинг турли қисмлари, хусусан мияча қисми зарарланса, қўл-оёқ харакатини бошқара олмай қолади. Сурункали алкогол мия тўқимасини қайтмас даражада шикастлайди. Натижада турли камёб асалликлар, психоз, деменция кузатилади. Кўп беморларда тутқаноқ тутиб, комага тушиб қолади ва вафот этади.
    • Витаминлар айниқса В1 витамини етишмаса Вернива энцефалопатияси кузатилади. Агар вақтида даволанмаса Корсаков синдроми ривожланади, комага тушиб вафот этади.
    • Депрессия. Буларда оғир турдаги депрессия ривожланади ва суицидга (ўзини-ўзи ўлдиришга) мойил бўлади.
    • Хомиланинг алкогол синдроми. Хомиладор аёллар ичганида бола кичик, юрак ва бошқа аъзоларида туғма нуқсонлар, жисмоний ва ақлий ривожланишдан ортда қоладиган бола туғилади.
  3. Узоқ қабул қилиб, бирданига тўхтатганда пайдо бўладиган белгилар (абстиненция синдроми – хумор). БУ холат бемор даволанишни хохлаб тўхтатганда ёки бошқа сабаблар билан спиртли ичимлик истеъмол қила олмаган вақтда кузатилади. Унинг хам турли оғирлик даражалари бор:
    • Енгил кечиши. Ичишни тўхтатганидан 6 соат ўтгач бошланади. Қалтираш, бош оғриғи, холсизлик, терлаш, кўнгил айниш ва тутқаноқ кузатилиши мумкин.
    • Алкоголли галюциноз. Доимий ичиб юрувчиларда кузатилади. Улар айблаш ва қўрқитиш каби овозларни эшитишади. Бир неча кунда ўтиб кетади. Антипсихатроп дорилар фойда беради.
    • Вос-вос (белая горячка)  — хуморнинг энг оғир кечиши бўлиб, ичишни тўхтатгандан кейин 48-72 соат ўтиб пайдо бўлади. Унинг белгилари:
      • Аввал безовталик, кейин тунги вахима, уйқу бузилиши, мувозанат бузилиши, терлаш, депрессия кузатилади.
      • Тана харорати кўтарилади
      • Оғир кечишида қисқа муддатли кўрув ва эшитув галлюцинациялар, иллюзиялар, вахима ва қўрқув кузатилади.
      • Тана мувозанати бузилади, пол ва том айланиши, устига девор қулаши каби холатлар кузатилади.
      • Бу холатлар кузатилгани сари қалтироқ хам кучаяди. Аввал қўлларида, оёқларида, кейинчалик бош ва бутун танасига тарқалади. Кўп беморлар умуман тана мувозанатини йўқотади.
      • Агар вақтида даволанмаса ўлимга олиб келади.

2-қисми

Добавить комментарий