Уханда COVID-19 билан оғриган бемор ўпкаси алмаштирилди

Шу йилнинг январ ойида Хитойнинг Ухан шаҳрида  54 ёшли эркак COVID-19 оғир симптомлари билан касалхонага ётқизилди. Беморни  Экстракорпорал мембранали  оксигенация (ЭМО) аппаратига улашга тўғри келди. Шифокорларнинг хар қанча муолажаларига қарамай ахволи оғирлашиб, беморда ўпка фибрози ривожланиб, ўпка етишмовчилиги келиб чиқди. Шу сабабли беморда ўпка трансплантациясига эхтиёж туғулди. Шундан кейин 24 апрел куни Цзянсу провинциясининг трансплантация марказида  беморда ўпка трансплантацияси амалиёти ўтказилди. 6 соат давом этган операция мавофақиятли якунланди. Шифокорларнинг маълумотига кўра хозирда  бемор ЭМО ёрдамида нафас оляпти. Ахволи яхшиланиб бормоқда.

Хитой шифокорлари айтишича, одатда COVID-19 билан оғриган беморларда жуда кам холатларда хаётга хавф солувчи оғир ўпка фибрози ривожланади.

манба

Добавить комментарий