Капоши саркомаси

Капоши саркомаси – бу кўп ўчоқли қон томирли ўсма бўлиб, герпес вируси 8 типи томонидан чақирилади.

Асосан қуйдаги турлари фарқланади:

  • Классик;
  • ОИТСга боғлиқ;
  • Эндемик (Африкада);
  • Ятроген (масалан, аъзо трансплантациясидан кейин).

Классик Капоши саркомаси

Классическая саркома Капоши
Классик шакли

Бу асосан  европалик еки шарқий европалик қари эркакларда (> 60 ёш) учрайди. Касаллик секин ривожланади ва жараён одатда оёқларда бир неча ўчоқлар хосил бўлиши билан чекланади; ички аъзолар зарарланиши 10% холатларда кузатилади. Касалликни бу шакли одатда хаёт учун хавф туғдирмайди.

ОИТСга боғлиқ Капоши саркомаси

Саркома Капоши (СПИД-ассоциированная)
ОИТСга боғлиқ Капоши саркомаси

Касалликни бу шакли ОИТСга боғлиқ тарқалган рак кўринишида намоён бўлади. Касаллик классик шаклига қараганда оғир кечади. Одатда терида (асосан юз ва танада) кўплаб тошмалар бўлади. Шилилқ пардалар, лимфа тугунлари ва хазм системаси зарарланиши кўп учрайди. Баъзида Капоши саркомаси ОИТСнинг биринчи белгиси бўлади.

Эндемик Капоши саркомаси

Эндемик Капоши саркомаси

Касалликнинг бу шакли Африкада ВИЧ инфекцияга боғлиқ бўлмай келиб чиқади. Асосан 2 та типи фарқланади:

  • Препубертал лимфаденопатик шакли. Бунда касаллик асосан болаларда учрайди. Ўсма лимфа тугунларида ривожланади. Терини зарарлаши мумкин. Одатда ўлим билан якунланади.
  • Каттлар шакли. Касалликни бу шакли классик шаклига ўхшаш бўлади.

Ятроген (иммуносупрессив) Капоши саркомаси.

Касалликни бу шакли одатда аъзо кўчириб ўтказилгандан кейин бир неча йил ўтиб бошланади.

Касаллик кечиши иммуносупрессия даражасига қараб кўпроқ ёки озроқ хафвли бўлади.

Капоши саркомасини даволаш

  • Юзада жойлашган ўсмаларни жаррохлик криодеструкция ёки электрокоагуляция йўли билан олиб ташлаш;
  • Ўсмалар кўп бўлганда ёки лимфа тугунлари зарарланганда махаллий нур билан даволаш;
  • Ретровирусга қарши даво ёки ОИТСга боғлиқ бўлганда интерферона-альфа томир ичига қуйиш;
  • Ятроген Капоши саркомасида иммуносупрессантлар дозасини камайтириш.

Симптомсиз тошма тошганда одатда даволашга хожат бўлмайди.

Добавить комментарий