Билиар тошсиз оғриқ

Ўт санчиғи ўт пуфагда тош бўлмаса ҳам бўлиши мумкинлигини биласизми? Бу тошсиз билиар оғриқ синдромида кузатилади.

Тошсиз билиар оғриқ – бу ўт пуфагида тош бўлмаган холда санчиқли оғриқ беришидир. Бу оғриқ ўт пуфагини таркибий ёки функционал бузилиши оқибатида келиб чиқади. Баъзида касалликни даволаш  учун ўт пуфагини олиб ташлашга тўғри келади.

 Ўт санчиғи ўт пуфагида тош бўлмаганда ҳам кузатилиши мумкин. Бу асосан ёш аёлларда кузатилади. Жами лапароскопик холецистэктомия амалётини 15%ини тошсиз холециститдаги оғриқ сабабли ўтказилади.

Тошсиз билиар оғриқ сабаблари

  • УЗИ да кўринмайдиган микроскопик майди тошлар;
  • Ўт пуфагини патологик бўшаб қолиши;
  • Ўт пуфагини ўта сезувчан бўлиши;
  • Одди сфинктери функцияси бузилиши;
  • 12 бармоқли ичакка ўтиш қисмини ўта сезувчан бўлиши.

Баъзи беморларда вақт ўтиши билан хазм системасида бошқа касалликлар ҳам ривожланади.

Тошсиз билиар оғриқ диагностикаси

Энг яхши диагностик усулни танлаш мунозарали бўлиб қолмоқда.

Ўт санчиғи билан келган беморда текширувларда ўт пуфагида тош топилмаса тошсиз билиар оғриққа тахмин қилинади. Беморда ультрасонография (юқори частотали ултратовуш билан текшириш), шунингдек имконият бўлса эндоскопик ультратовушли текширув (1 см дан кичик тошларни аниқлаш учун) ўтказилади.

Лаборатор текширувларда ўт йўли бузилишларини билдирувчи ўзгаришлар аниқланиши мумкин. Масалан, ишхорий фосфатаза, билирубин, АЛТ, АСТ  ошиши. Ёки ошқозон ости бези ўзгаришлари, масалан, липазалар ошиши кузатилиши мумкин.

Тошсиз билиар оғриқни даволаш

Хозирда даволаш мунозарали бўлиб қолмоқда, лекин баъзида холецистэктомия ўтказилади.

Лапароскопик холецистэктомия  микроскопик тошлари бор ёки ўт пуфаги қисқариш функцияси бузилган  беморларда касаллик кечишини енгиллатади.

Бошқа холатларда бу амалиётнинг ахамияти аниқ эмас.

 Дори-дармон билан даволаш тасдиқланган самарадорликка эга эмас.

Добавить комментарий