Тоққа кўтарилаётганда нима учун қулоқ битиб қолади? (видео)

Қулоқни уч қисмга бўлиш мумкин: ташқи қулоқ, ўтра қулоқ ва ички қулоқ. Ўрта қулоқ ичи хаво билан тўлган камера бўлиб, евстахиев найи орқали бурун ва тамоққа уланган бўлади.

Бу най ўрта қулоқдаги босимни  ташқаридаги босим билан тенглаштириб туради. Бу айниқса ташқаридаги босимда катта ўзгариш бўлганда ахамиятли бўлади. Масалан ,  тоққа кўтарилаётганимизда ташқаридаги ҳаво босими пасайиб боради. Бу ўрта қулоқда босим ташқарига нисбатан баландроқ бўлиб қолишига олиб келади, ноғора парда ташқарига озгина кўтарилиб қолади. Бунда худди  қулоғимиз беркилиб қолганга ўхшаб туюлади (битиб қолади).

Ўрта қулоқ билан ташқаридаги босим фарқи тахминан 15 мм см.ус. га етганда евстахиев найи очилади ва ўрта қулоқдан ҳаво ташқарига чиқади ва қулоқ очилади. Соғлом одамда бу хар 150-300 метрга кўтарилганда бир марта бўлади.

Пастга тушаётганда бунинг акси бўлади. Ташқаридаги  ҳаво босими ўрта қулоқдагидан баландроқ бўлиб қолади. Энди евстахиев найлари очилганда ўрта қулоққа ҳаво киради.

Добавить комментарий