Озишнинг янги тури хақида эшитганмисиз?

Бариатрия – бу ошиқча вазнни камайтириш мақсадида ошқозон, ичак ёки иккаласини бирга хирургик ўзгартиришдир.

Бариатрияга кўрсатма

  • Тана вазн индекси (ТВИ) 40 кг/м2 катта бўлиши керак;
  • ТВИ 35 кг/м2 катта ва жиддий асоратлар бўлиши (масалан,қандли диабет, гипертония, қонда липидлар миқдори юқорилиги);
  • Озишга бошқа чора-тадбирлар фойда бермаганда.

Бариатрик операция турлари

Хозирда бу операциялар икки катта гурухда қилинилади:

Ошқозоннинг хажмини кичрайтиришга қаратилган операциялар:

Ошқозон ичига баллон ўрнатиш

Ошқозон ичига баллон ўрнатиш

Бу яқинда пайдо бўлган усул. Ошқозонга шишириладиган баллон киритилади ва 6 ойгача ошқозонда туради. Мақсад: ошқозон хажмини камайтириб, тезроқ тўқлик хисси пайдо қилиш. Бу одатда радикал операциядан олдин ўтказилади.

Ошқозонни бандажлаш

Ошқозонни бандажлаш

Ошқозон юқори учдан бир қисмига силиконли бандаж қўйилади. Бунинг натижасида бандаждан тепа қисмда кичик ошқозон пайдо бўлади. Инсон овқатланганда жуда тез тўйиш хисси пайдо бўлади. Бу усул 20 йилдан бери қўлланилади. Аммо хозирда СЛИВ усулида ошқозонни резекция қилишга ўтилмоқда.

СЛИВ (Sleeve) усулида ошқозонни резекцияси

СЛИВ (Sleeve) усулида ошқозонни резекцияси

Бунда ошқозонни бўйламасига кичик ичакка ўхшатиб қолдирилади ва қолган қисмини кесиб олиб ташланади. Жуда эффектив усул хисобланади.

Гастропликация

Гастропликация

СЛИВ усулида кесиб олиб ташланадиган қисмни, ошқозонни ичига киризиб, тикиб қўйиш. Лекин бу усул кенг тарқалмаган ва хозирда текширув жараёнида.

Ошқозон ва оч ичакка анастомоз (улаш) ўрнатиш.

Бунда овқат хазм бўлмасдан ичакка тез ўтиб кетади ва озуқавий моддалар сўрилмайди:

Ошқозонни шунтлаш

Ошқозонни шунтлаш

Ошқозон тепа қисмини кичик холатида кесиб олинади ва уни оч ичакка тикиб қўйилади. Бунда хам ошқозон хажми кичраяди хам овқат хазм бўлмасдан тез ўтиб кетади.

Билиопанкреатик шунтлаш

Билиопанкреатик шунтлаш

Деярли тепадаги операция билан бир хил. Фақат бунда оч ва ёнбош ичакни катта қисмини олиб ташланади. Шунинг учун қанча кўп овқат егани билан овқат хазм бўлмасдан тезда йўғон ичакка ўтади. Бу охирги икки операциядан кейин беморлар умрбод витамин ва минерал комплекслар ичиб юришлари керак.

Добавить комментарий