Акупунктура – фақатгина игна билан даволашми?

Акупунктура  — Хитой тиббиётининг бир даволаш усули бўлиб, дунё бўйича жуда кенг тарқалган. Тиббиёт кучли ривожланган деб тан олинадиган ғарб давлатларида хам кенг тарқалган. Уни тиббиёт мутахасиси бўлмаганлар хам маълум тайёрловдан ўтиб амалга оширади. Кўп мутахасислар, кўпроқ анестезиологлар (қайта жонлаштириш мутахасислари) акупунктура бўйича лицензия олиб ўз амалиётида ишлатади.

Хитой табобатининг асосида бир қанча назария ва қонуниятлар мавжуд. Булардан бири инсон танаси бўйлаб кўринмас каналлар орқали “хаёт қуввати” – ци айланиб юради. Бу ци қуввати хам икки хил бўлиб, ин – аёллик ва салбий, ян – эркаклик ва ижобий қувват хисобланади. Бу каналларда энергияни тиқилиб қолиши, энергияни кўпайиши, камайиши, ин ва ян орасидаги номувофиқлик каби ўзгаришлар танадаги маълум касаллик белгиларига алоқадор хисобланади. Бу каналлардаги энергияни бошқариш мумкин. Бошқариш бутун тана бўйлаб тарқалган 2000 дан ортиқ бўлган нуқталар орқали бошқарилади. Нуқтага таъсир қилишнинг йўллари жуда кўп. Улардан энг кенг тарқалгани игна билан таъсир қилишдир. Баъзан 2-3 хил усулни бирга қўлланилади.

Аввал беморга диагноз қўйилади, ундаги энергия бузилиш турини аниқлаб, сўнгра шу энергия бузилишини тўғриланади. Бунинг учун маълум энергетик нуқталарга игнани тиқиб, кучайтириш ва камайтириш учун игнани турли томонга буралади. Игнани туриш вақти хам аниқ бўлади. Маълум вақт кучайтирувчи ва маълум вақт туриши камайтирувчи таъсирга эга бўлади. Баъзан игна орқали электр токи ўтказилади ёки уни қиздирилади.

Энергетик нуқталарга таъсир қилиш йўллари:

  • Акупрессура – энергетик нуқталарни эзиш орқали таъсир қилиш.
  • Лазер орқали таъсир қилиш.
  • Ултратовуш орқали таъсир қилиш.
  • Элетроакупунктура – электр токи орқали таъсир қилиш.
  • Иссиқлик орқали таъсир қилиш.
  • Семенотерапия – мева-сабзавот уруғлари орқали таъсир қилиш.
  • Магнитотерапия – магнит орқали таъсир қилиш.
  • Ва бошқа кўплаб усуллар бўлиб уларнинг миқдори 20 дан ошади.

Замонавий тиббиёт ва акупунктура.

Тасдиқланган тиббиёт шартлари бўйича текширувлар ўтказиш қийинлиги учун аниқ хулоса халигача берилмаган. Йирик халқаро тиббиёт ташкилотлари ва Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти хали хам текширувлар ўтказишда давом этмоқда. Шундай бўлсада тиббиётда бир қанча холатларда дунё бўйича қўлланилади:

  • Оғриқни камайтириш. Операция ва стоматологияда хам ишлатилади.
  • Кўнгил айниши ва қайд қилишни камайтириш. Хомиладорлик, химиотерапия ва операциядан кейингилари.
  • Кафт олди канал синдромида, фибромиалгия, бош, бел, бўғин оғриқлари ва қувватсизликда.

Энергетика диагностикаси.

Бу янги диагностика усули. Бу усул танадаги энергия миқдорини аниқлашга қаратилган бўлиб, бунинг учун мосламалар хам ишлаб чиқарилган. Бу мосламалар игна қўйишга анча енгиллик яратади.

Акупунктурани ножўя таъсирлари.

  • Қисқа муддатли касаллик белгиларини кучайиши кузатилиши мумкин.
  • Холсизлик бериши мумкин.
  • Игна қолиб кетиши ёки синиши мумкин.
  • Қон кетиши. Қон ивишида муаммоси бор беморлар ва қон суюлтирувчи дори қабул қиладиган беморларда.
  • Баъзан бемор коллапсга (қисққа мкддатли хушдан кетиш) тушиши, игна чуқур тиқилганда ички аъзолар зараланиши мумкин.

Акупунктура бўйича катта-катта бир неча томли китоблар ёзилган. Бир кичик мақола билан у хақида қисқача маълумот бердик. Қизиққанлар бемалол китобларини ўқиши мумкин. Хозирда янги турдаги усуллари хам пайдо бўлган. Улар хақида кейинги мақолаларда маълумот берамиз.

  • Аурикуляр акупунктура – фақат қулоққа игна қўйишлик билан даволаш
  • Суджок – қўл ва оёқ кафтларига таъсир қилиш орқали даволаш. Бу усул энг ёш ва тез ривожланаётган усулларидан бири.

Добавить комментарий