Акроцианоз – қўл ва оёқ кўкариши

Баъзилар ёш ва соғлом бўлишига қарамасдан қўл ва оёғини совуқ қотиб, кўкариб қолишига шикоят қилади. Баъзан бу жиддий касаллик белгиси бўлса, баъзан томирларнинг функционал бузилиши бўлиши мумкин.

Акроцианоз – периферик артерияларни функционал касаллиги бўлиб, қўл ва оёқни доимий оғриқсиз кўкариб юриши ёки совуқ ва стресс вақтида кўкаришидир. Бундан ташқари тўқимадаги органик ўзгаришлар хисобига келиб чиқадиган акроцианоз хам мавжуд бўлиб, бу мақолада унга тўхталмаймиз.

Акроцианоз белгилари

  • Кўпинча аёлларда кузатилади.
  • Оёқ ва қўлнинг бармоқ ва кафтлари ушлаб қўрилганда харорати паст (совуқ) ва кўриниши кўкиш рангда бўлади.
  • Қўл ва оёқ кучли терлайди ва бир оз шишган бўлади.
  • Эмоционал стресс ва совуқ таъсирида совуқ қотиш ва кўкариш кучайиб кетади.
  • Хеч қачон оғриқ бўлмайди!
  • Териси зарарланмаган яъни соғлом бўлади.
  • Иссиқ таъсирида белгилар йўқолади.

Акроцианоз диагностикаси

Диагностикадан асосий мақсад, кўкаришни бошқа жиддий касаллик келтириб чиқармаганини аниқлашдир. Бунинг учун шифокорлар қуйидаги холатларга эътибор қаратишади:

  • Юқоридаги касаллик белгилари деярли доимий характерга эга бўлади.
  • Белгилар фақат қўл ва оёқ кафти билан чегараланади.
  • Катта томирлардаги пульсация (томир уриши) сақланиб қолади. Томирларни доплерография ёрдамида текширишлари мумкин.

Акроцианозни даволаш

Одатда касалликни даволаш талаб қилмайди. Лекин совуқдан эхтиёт қилиш тавсия қилинади. Баъзан шифокорлар томирларни кенгайтирувчи дорилар (кальций канал блокаторлари) тавсия қилиши мумкин. Аммо бу гурух дориларини фойдаси тегмайди. Бу холатдаги асосий мақсад – белгилар бошқа жиддий касаллик белгиси эмаслигини тасдиқлашдир.

Добавить комментарий