Бактериал дизентерия (шигеллёз, ичбуруғ)

Бактериал дизентерия бу ўткир ичак инфекцияси бўлиб, қўзғатувчиси грамманфий бактерия – Shigella ҳисобланади.

Бартерияларнинг Shigella оиласи бутун дунё бўйлаб тарқалган. Диарея  касаллигини 5-10% холатларда қўзғатувчиси Shigella хисобланади.

Shigella 4та асосий сергруппага бўлинади:

  • A (S. dysenteriae)
  • B (S. flexneri)
  • C (S. boydii)
  • D (S. sonnei)

 S. flexneri ва S. sonnei  серотиплари S. Boydii серотипига қараганда кенгроқ тарқалган. S. Dysenteriae серотипи юқумлилиги бошқаларига қараганда юқорироқ бўлиб, касаллик нисбатан оғирроқ кечади.

Инфекция манбаси

Инфекция манбаи – бемор одам ва тузалаётган ташувчилар ажратмаларидир.

Инфекция фекал-орал йўл билан тарқалади. Пашшалар инфекцияни ташиб юрувчилари хисобланади.

Шигелла ошқозон шираси таъсирига чидамли бўлади. Шунинг учун 10-100 дона микроорганизмни ютиш касаллик келиб чиқишига етарли бўлади.

Ахоли зич жойлашган худудларда одамлар шаҳсий гигена қоидаларига риоя қилишмаса эпидемия келиб чиқади. Катталарда касаллик одатда енгил кечади.

Касаллик симптомлари кам ёки умуман бўлмаган ташувчилар инфекция тарқалишида асосий омил бўлиши мумкин.

Шигеллёз клиник белгилари

Яширин даври 1-4 кунни ташкил этади. Энг кўп учрайдиган белгиси ич кетиши бўлиб, бу бошқа бактерия ёки вирус чақирган ич кетишидан фарқ қилмайди. Иситма чиқиши мумкин.

Катталарда дастлабки симптомлар қуйдагилар бўлиши мумкин:

  • Қоринда буровчи оғриқ;
  • Зудлик билан хожатга бориш зарурати (тенезм);
  • Хожатга бориб келганда оғриқни вақтинча йўқолиши.

Бу белгилар қайталаниб туради ва ҳар сафар кучлироқ, оралиқ вақти қисқароқ бўлиб боради.

Ич кетиши оғирлашади. Ахлат юмшоқ ёки суюқ бўлади. Ахлатда шилимшиқ, йиринг ва қон бўлади.

Лекин катталарда иситма, қонли ва шилимшиқли ич кетиши бўлмаслиги мумкин, хатто тенезм ҳам кучсиз бўлиши мумкин.

Катталарда касаллик енгил шаклида 1-8 кунда, оғир шаклида 3-6 хафтада бутунлай тузалади.

Кучли сув ва электролитлар йўқотилиши, қон-томир етишмовчилиги ва ўлим холати одатда қарияларда, бошқа касалликлар туфайли заифлашиб қолган беморларда ва 2 ёшдан кичик болаларда кузатилади.

Баъзан бактериал дизентерия тўсатдан гурунч сувини эслатувчи ёки тиниқ (баъзида қон аралаш) ич кетиши билан бошланади.

Беморларда қайт қилиш кузатилиши мумкин. Бунда беморда сувсизлниш тез ривожланади.

Касалликда алахсираш, тутқаноқ ва кома кузатилиб, лекин ич кетиши озгина ёки умуман бўлмаслиги мумкин.12-24 соат ичида ўлим кузатилиши мумкин.

Кичик ёшдаги болаларда касаллик тўсатдан иситма, безовталик ёки уйқачанлик, кўнгил айниши, қусиш, ич кетиши, қаринда оғриқ, қорин дам бўлиши, тенезмлар билан бошланади.

3 кун ичида ахлатда қон, йиринг ва шилимшиқ пайдо бўлади. Ич кетиши бир кунда 20 тадан ортиб кетиб вазн йўқотиши ва сувсизланиш оғирлашиб кетиши  мумкин. Агар даво чоралари кўрилмаса дастлабки 12 кун ичида ўлим кузатилиши мумкин. Агар бола тирик қолса одатда касалликни ўткир симптомлари 2-хафтадан  камая бошлайди.

Бактериал  дизентерия асоратлари

Shigella dysenteriae серотипи Шига токсин ишлаб чиқаради. Бу токсин кучли диареяга ва баъзида гемолитик-уремик синдромга олиб келади.

Иккиламчи инфекция қўшилиши асосан заифлашиб ва сувсизланиб кетган бемморларда кузатилади.

Ичаклар шиллиқ қаватида яралар хосил бўлиши камқонликка сабаб бўлиши мумкин.

Беморларда реактив артрит (артрит, конъюнктивит, уретрит)  кузатилиши мумкин.

Баъзида болаларда миокардит ва жуда кам холатларда ичак ёрилиши бўлиши мумкин.

Инфекция сурункали шаклга ўтмайди.

Бактериал  дизентерия диагностикаси

Ахлат тахлили ўтказилади. Ахлатдан олинган суртмани метилен кўки билан ёки Райт бўйича бўяб кўриб лейкоцитлар бор-йўқлиги аниқланади. Ахлатни экиб кўрилади. Оғир ва хавф гурухидаги бемарларда антибиотикка сезувчанлик тахлили ўтказилади.

Дизентерия белгилари бор беморларда Escherichia coli, Salmonella, Yersinia ва Campylobacter қўзғатган диарея, шунингдек амебиёз, псевдомембраноз колит ва вирусли диареялар билан дифференциал диагноз ўтказилади.

Қон тахлилида лейкопения ёки кучли лейкоцитоз аниқланади.

Бактериал  дизентерияни даволаш

Сюқлик йўқотилиши оғирлик даражасига қараб суюқлик оғиз орқали ёки томир ичига томчилатиб берилади.

Диареяга қарши препаратлар (масалан, лоперамид) бериш мумкин эмас. Чунки  бундай препаратлар касаллик кечишини чўзиб юбориши мумкин.

Антибиотиклар касаллик симптомларини ва шигеллалар тарқатилишини камайтиради. Лекин касаллик енгил кечаётган катталарга антибиотик беришга хожат йўқ.

Антибиотиклар қуйидаги хавф гурухдаги беморларга берилиши керак:

  • Болалар;
  • Қариялар;
  • Заифлашиб кетган беморлар;
  • Касаллик оғир кечаётган беморлар.

Катталарда ишлатиладиган антибиотиклар схемаси:

  • Фторхинолонлар  (масалан, ципрофлоксацин 500 мг ичишга хар 12 соатда 3-5 кун давомида);
  • Азитромицин 500 мг дан биринчи кунга ва 250 мг дан 1 махал 4 кун ичишга;
  • Цефтриаксон 1 г дан 2 махал 5 кун.

Шигеллалар кўпинча ампициллин, триметоприм/сульфаметоксазол ва тетрациклинга чидамли бўлади. Лекин бу географик худудга қараб ўзгариши мумкин.

Добавить комментарий