
Эркакшода деганда халқимиз аёлнинг фақат феъл жихатидан ўзини эркакка ўхшаб тутишини тушунишади. Бу мақолада “эркакшода” деган сўзимизни феълга (ўзини тутишга) алоқаси йўқ.
Эркакларда икки жинсга тегишли гормон бўлади, яъни хам эркаклик хам аёллик гормонлари. Аёлларда хам худди шундай икки хил, хам аёллик хам эркаклик гормонлари мавжуд бўлади. Аёллардаги эркаклик гормони меъёрда бўлган вақтида жуда кўп фойдали таъсирлари бўлади. Унинг етишмовчилиги хатто бепуштликка хам олиб келиши мумкин. Биз бугунги мақолада аёллардаги эркаклик гормонини ошиб кетишини кўриб чиқамиз.
Тиббиётда бу холатни вирилизация ёки адреногенитал синдром деб аталинади. Бугунги мақолада вирилизация деган атамани ишлатамиз.
Вирилизация – аёлларда буйрак усти бези эркаклик гормонларини кўп миқдорда ишлаб чиқаргани хисобига уларда кучли эркаклик белгиларини ривожланишидир.
Қисқача мазмуни:
- Вирилизация буйрак усти бези ўсмаси хисобига андроген (эркаклик гормони) ларни кўп ишлаб чиқарилиши ёки тухумдонлар фаолияти бузилишига боғлиқ бўлади.
- Қуйидаги белгилар киради: юзда соқол ва мўйлов ўсади, соч тўкилишни бошлайди, тананинг бошқа жойларида туклар ўсишни бошлайди, терида хуснбузар (бўжама) чиқади, овоз тембри пасаяди (эркаклардаги каби), мушаклар катталашади, жинсий қўзғалувчанлик ошиб кетади.
- Диагноз қўйиш учун бемордаги ташқи ўзгаришлар етарли бўлади, аммо сабабини аниқлаш учун қатор текширувлар ўтказилади.
- Буйрак усти безидаги ўсмани операция қилиб олиб ташланилади, баъзан эркаклик гормонини дорилар таъсирида камайтириш хам мумкин.
Вирилизация сабаблари
Сабабларини икки катта гурухга бўлишимиз мумкин:
- Буйрак усти безидаги ўзгаришлар:
- Буйрак усти бези пўстлоқ қисмини гиперплазия бўлиши хисобига андрогенларни кўп ишлаб чиқариш. Бу энг кўп учрайдиган сабабидир.
- Буйрак усти безидаги гормон ишлаб чиқарувчи ўсма. Ўсма яхши сифатли аденома ёки рак бўлиши мумкин.
- Буйрак усти безидаги фермент ишлаб чиқариш патологияси. Бу холат ўсмирлик ёки болалик даврда аниқланади.
- Буйрак усти безидан ташқаридаги ўзгаришлар:
- Буйрак усти безидан ташқаридаги андроген ишлаб чиқарувчи ўсма. Бу кўпроқ тухумдонлар ўсмасида кузатилади. Лекин одатда оғир ўтмайди. Ёш катта бўлиб қолган вақтда кўпроқ кузатилади.
- Кўп миқдорда андроген таблеткаларини ёки мушак массани кўпайтириш учун анаболик стероидлар қабул қилиш.
Вирилизация диагностикаси
- Бемордаги ўзгаришлар касалликка диагноз қўйишга етарли бўлади. Аммо касаллик сабабини аниқлаш учун бир қатор текширувлар зарур бўлади.
- Қондаги гормонлар миқдорини аниқлаш. Дексаметазон тести хам бор. Агар буйрак усти бези гиперплазия бўлган бўлса, дексаметазондан кейин андроген миқдори камаяди. Агар аденома ёки рак бўлса, бир оз камаяди ёки умуман камаймайди.
- УТТ, КТ ёки МРТ қилинади.
Вирилизацияни даволаш
- Агар гиперплазия бўлса глюкокортикоидлар фойда беради.
- Агар аденома ёки рак бўлса олиб ташанилади.