
Ари чақишини Ўзбекистондаги статистик маълумотларини олиш имкони бўлмади. Лекин бизда хам кўп бўлса керак. Ариларнинг бир қанча турлари мавжуд: асалари, чувак ари (илмий номини билмайман), қовоқ ари, Хитой ариси ва бошқалар. Америка ва Африкада инсонларни чақувчи хавфли чумолилар хам бор.
Мавзунинг қисқача мазмуни:
- Арилар чақиши одатда оғриқли бўлади, махаллий шиш, қизариш ва қичишиш кузатилади
- Аллергик реакциялар жуда оғир ўтади ва тезлик билан ёрдам кўрсатилмаса ўлимга хам олиб келиши мумкин.
- Одатда аллергияси йўқ одамга ёрдам беришда арининг терида қолган ниши олиб ташланади ва крем, маз хамда муз билан ёрдам берилади.
Бир ўртача инсон хар бир тана вазнининг бир килограммига 10 та ари чақишини турли асоратларсиз кўтариши мумкин экан. Буни кимда ва қандай холда синаб текшириб кўришган билмайман, лекин ишончли манба хисобланган сайтдан олдим. 100 килограммли одам 1000 та 50 килограммлиси 500 та ари чақишини кўтара олади деб хулоса қилиш мумкин. Аммо ари чақишига аллергияси бор одам учун бир дона ари чақиши етарли бўлади. Анафилактик реакция бериши ўлимга сабаб бўлиши хам мумкин.
АҚШ да ари чақишидан келиб чиқадиган ўлим илон чақишидан келиб чиқадиган ўлимдан 3-4 баробар кўпроқ экан. Уларда қотил-асалари деб номланган ари хам мавжуд.
Ари чақишини белгилари.
- Чақилган жойда оғриқ бўлади
- Чақилган жой қизаради
- Чақилган жой шишади. Бу шиш аввал 1 см атрофида бўалди ва кучли қичишади. 2-3 кундан кейин 5 смгача катталашиши мумкин.
- Шишни кўпчилик инфекция хисобига келиб чиқди деб ўйлайди. Ари чаққанидан кейин инфекция камдан-кам холатда ривожланади.
- Аллергик реакциялар: терида тошма, бутун тана бўйлаб қичишиш, нафас шовқинли бўлиши, нафас қисиши ва шоккача олиб келиши мумкин.
Ари чақишини даволаш
- Ари игнасини олиб ташлаш. Агар ари игнаси терида қолиб кетган бўлса, уни тезлик билан олиб ташлаш керак. Олиб ташлашни хар қандай юпқа ва тўмтоқ юзали нарса билан олиб ташлаш мумкин.
- Оғриқ ва шишни камайтириш учун би қанча нарсалар ишлатилади. Муз қўйиш мумкин. Ностероид яллиғланишга қарши дорилар, антигистамин дорилар, анестетик ёки кортикостероид маз ёки кремлар ишлатиш мумкин.
- Аллергия берган вақтда эпинефрин, кортикостероид, антигистамин ва бошқа кўплаб дориларни ишлатилади.
- Аниқ аллергияси мавжуд инонлар ўзлари билан инъекция холатида дори олиб юриши керак.
- Баъзиларга бир неча йил давомида десенсибилизация қилиш тавсия этилиши мумкин.
Яна шуни хам таъкидлаш керакки асалариларни атайлаб даволаш учун чақтириш усули хам мавжуд. Уни апитерапия деб аталинади. Буни бошқа мақолада кўриб чиқамиз.