Клостридиал инфекциялар ҳақида

Клостридиялар кўпинча катталар ва янги туғилган чақалоқларнинг ичакларида яшайдиган бактериялардир. Клостридиялар шунингдек ҳайвонларда, тупроқда ва чириган ўсимликларда яшайди. Ушбу бактериялар ҳаёт учун кислородга муҳтож эмас. Яъни, улар анаэроблардир.

Клостридияларнинг кўп турлари мавжуд.

Клостридиал  инфекциянинг кўп учрайдиган тури  гастроэнтеритдир. (Clostridium perfringens томонидан чақирилган озиқдан заҳарланиш).  Одатда касаллик енгил даражада намоён бўлади ва ўзи даволанишсиз ўтиб кетади. Клостридиал инфекциянинг жиддий кечиши нисбатан кам учрайди, аммо ўлимга олиб келиши мумкин.

Клостридиялар, касаллик турига қараб, турли хил йўллар билан юқади:

  • Бактериялар озиқ-овқат маҳсулотларида токсинлар ишлаб чиқаради ва у овқат истеъмол қилинганда ботулизмга олиб келиши мумкин.
  • Бактериялар организмга озиқ-овқат орқали кириб, у ерда кўпайиши ва ичакларда токсинларни вужудга келтириши мумкин, Clostridium perfringens чақиргановқатдан  заҳарланишда ҳам шундай бўлади.
  • Клостридия споралари — бактерияларнинг нофаол (латент) шакли — танага жароҳатлар орқали кириб, токсинлар ишлаб чиқариши мумкин. Споралар бактерияларни ҳатто қийин экологик шароитларда ҳам омон қолишига имкон беради. Қулай шароитларда ҳар бир спора фаол бактерияга айланади.
  • Антибиотиклардан фойдаланиш ичакда мавжуд бўлган клостридияниўсишини рағбатлантириб,  антибиотиклар билан даволаш билан боғлиқ бўлган колитни чақириши мумкин. Clostridium difficile чақирган (псевдомембраноз) колитда шундай бўлади
  • Клостридиа жароҳатларга кириб, кўпайиши ва токсинлар  ишлаб чиқариши мумкин. Газли  гангрена бунга мисол бўлади.
газли гангрена

Клостридиялар ўт пуфаги, йўғон ичак ва аёл жинсий аъзоларига юқиши мумкин. Агар лейкоцитлари кам бўлган одамларда (масалан, лейкемия билан оғриган ёки саратон касаллигига қарши кимётерапия олаётган) клостридия йўғон ичакни зарарласа, бу ҳаёт учун хавфли бўлган нейтропеник энтероколитга олиб келиши мумкин.

Камдан кам ҳолларда Clostridium sordellii аёлларда репродуктив аъзоларини зарарлаб токсик шок синдромига олиб келиши мумкин. Бундай инфекциялар бола тушиб қолганда, аборт қилиш ёки туғруқдан кейин пайдо бўлиши мумкин.

Clostridium perfringens чақирган овқатдан заҳарланиш

Clostridium perfringens чақирган овқатдан заҳарланиш клостридияси бор овқат (одатда мол гўшти) истеъмол қилгандан кейин пайдо бўлиши мумкин.

 Клостридиялар пишириш ҳароратида омон қоладиган спортлардан ривожланади. Агар споралари бўлган овқат пиширилгандан кейин дарҳол истеъмол қилинмаса, спорадан клостридия чиқади ва овқатда кўпая бошлайди. Агар бундай таом қайта  иситилмасдан истеъмол қилинса, танага клостридия киради. Улар ингичка ичакда кўпайишни бошлайдилар ва сувли диарея ва қорин бўшлиғидаги спастик оғриқларни келтириб чиқарадиган токсинлар ишлаб  чиқарадилар.

Clostridium perfringens дан  заҳарланиши одатда енгил кечади ва 24 соат ичида йўқолади. Бироқ, камдан-кам ҳолларда, айниқса ёш болалар ва қарияларда бу оғир кечади.

Озиқ-овқат билан заҳарланишни олдини олиш учун истеъмолдан ортган гўштли таомлар  зудлик билан совутгичга қўйилиши  ва истеъмол қилишдан олдин яхшилаб иситилиши керак.

Clostridium perfringens чақирган овқатдан заҳарланишни даволаш кўп суюқлик ичиш ва дам олишни ўз ичига олади. Антибиотиклар ишлатилмайди.

Ошқозон-ичак  ва кичик чаноқ аъзоларининг клостридиал инфекциялари

Клостридиал бактериялар, одатда Clostridium perfringens, кўпинча бошқа бактериялар (аралаш анаэроб инфекциялар) билан биргаликда ошқозон-ичак тракти инфекциясини келтириб чиқаради.

Клостридиал инфекциялар ичак ёрилганда ривожланиши мумкин. Клостридиялар шунингдек, ўт пуфаги ва  бачадон, фаллопия найчалари ва тухумдонлар каби  кичик чаноқ аъзоларини зарарлаши  мумкин. Клостридиялар одатда туғруқдан кейин ёки стерил бўлмаган шароитда аборт қилингандан кейин бачадонда ривожланади.

Клостридиал ошқозон-ичак инфекциялари ва тос аъзоларининг инфекциялари жиддий касаллик хисобланади ва баъзида ўлимга олиб келади. Клостридиялар кўп миқдорда газ ишлаб чиқариб, яллиғланган тўқимада пуфакчалар ҳосил қилади. Кўпинча инфекция майда қон томирларини блоклайди ва зарарланган тўқима нобуд бўлади, натижада газ гангренаси пайдо бўлади.

Аломатлардан  оғриқ ва иситма кузатилади. Қорин палпация пайтида оғриқли бўлади. Аёлнинг бачадони инфекцияланганида, қинда бадбўй хидли, қонли оқинди пайдо бўлиши мумкин.

Ошқозон-ичак тракти клостридиал инфекцияси диагностикаси

Ошқозон-ичак тракти ва кичик чаноқ аъзолари клостридиал инфекцияси диагностикаси учун шифокорлар қондан ёки зарарланган тўқимадан намуналар олишади. Ушбу намуналар ўрганилади ва бактериологик тадқиқотлар (флорани аниқлаш учун экишга) ва патогенни аниқлаш учун лабораторияга юборилади. Шифокор клостридия томонидан ишлаб чиқарилган газ борлигини текшириш учун рентген текширувини буюриши мумкин.

Ошқозон-ичак тракти клостридиал инфекцияларини даволаш

Ошқозон-ичак тракти ва кичик чаноқ аъзолари клостридиал инфекцияларини даволаш инфекцияланган ва ўлик тўқималарни олиб ташлаш учун (ўлик қисмларни олиб ташлаш) жарроҳлик амалиётини ўз ичига олади. Антибиотиклар, масалан, пенициллин камида 1 ҳафта давомида буюрилади. Баъзида, агар бирор орган (масалан, бачадон) жиддий зарарланган бўлса, у олиб ташланади. Бундай даволаниш беморнинг ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Қон оқимидаги клостридиялар

Клостридиялар қон оқимига кириб, бактеремияни келтириб чиқариши мумкин. Бактеремияда (сепсис) кўпинча  иситма ва оғир аломатлар ( масалан,  қон босими пастлаши, сариқлик ва анемия) кузатилади келади. Сепсис клостридия келтириб чиқарадиган инфекциядан сўнг ривожланиши мумкин ва тез орада ўлимга олиб келади.

Добавить комментарий