Буйрак раки

Буйрак аденокарциномаси ва буйрак хужайрали карциномаси деган номлари хам бор. Мақоланинг қисқача мазмуни:

  • Буйрак раки белгиларига сийдикдаги қон, бел ён сохасидаги оғриқ ва истима бўлиши мумкин.
  • Кўпинча ракни бошқа касаллик учун текшириш вақтида бехосдан аниқланади.
  • Касалликни компютер томография ва магнит резонанс томография ёрдамида аниқланади.
  • Агар рак бошқа аъзоларга тарқалмаган бўлса, уни тўлиқ олиб ташлаш тузалишга олиб келади.

Ёмон сифатли ўсмалар орасида буйрак раки катталар орасида 2-3% ни ташкил қилади. Эркакларда аёлларга нисбатан кўпроқ учрайди. 2019 йилги статистик маълумотларга қараганда бир йилда 73820 кишида касаллик аниқланган ва улардан 14770 таси вафот этган.

likar.info

Буйрак раки сабаблари.

Ўсманинг аниқ сабабларини ўрганиш халигача охирига етгани йўқ. Уни ривожланишини тушунтировчи бир қанча тахминий қарашлар мавжуд. Биз қуйида юқори хавф гурухларини санаб ўтамиз:

  • Тамаки. Чекадиганларда чекмайдиганларга нисбатан 2 баробар кўпроқ учрайди! Нос хақида аниқ статистика йўқ аммо асосий муаммога сабаб тамаки хисобланади. Агар текширилса носнинг зарари сигаретникидан кўпроқ чиқади, чунки у хазм тизими орқали сўрилади, кўпроқ чекилади ва чекувчилар айтиши бўйича унга тобеълик кучлироқ бўлади. Хозирда Қирғизистонда носнинг зиёнлари бўйича бир қатор текширувлар амалга ошириляпти. Яқин орада унинг натижалари пайдо бўлади. (Нос хақидагиси муаллиф фикри)
  • Захарли моддалар. Асбест, кадмий, тери ошлашда ишлатиладиган моддалар, нефт махсулотлари.
  • Семириш. Семириш хам ўсма ривожланиши хавфини оширади.
  • Буйрак касалликлари. Киста, гемодиализ муолажаси ва бир қатор бошқа туғма холатлар хавф гурухига киради. Бу беморлар доимий назоратдан ўтиб туриши керак.

Касаллик асосан 50-70 ёшларда ривожланади. Лекин кўпроқ кичик ёшлиларда учрайдиган Вильмс ўсмасини хам унутмаслик керак. Шунинг учун ўзингизни ўзингиз эхтиёт қилинг ва доимий тиббий кўрикдан ўтиб туринг.

Буйрак раки белгилари.

Шуни таъкидлаш керакки фақатгина ўсмага хос белгилар бўлмайди. Умумий буйрак касалликларидаги белгилар кузатилади. Шунинг учун уни эрта аниқлаш қийин. Унинг эрта аниқлаш, ўсмага шубха қилиш шифокор истеъдодига боғлиқ. Асосий белгилар касаллик ривожланиб бўлганидан кейин яъни хажми катта ва атрофга метастаз берганидан кейин аниқ бўлади:

  • Сийдикдаги қон. Бу хам жуда озгина ёки кўп бўлиши мумкин.
  • Бел сохадаги оғриқ.
  • Истима.
  • Тана вазнини камайиши.
  • Хажм. Агар ўсма жуда катта бўлиб кетса, уни ташқаридан аниқлаш мумкин бўлади.
  • Қон тахлилида. Бунда икки холат бор. Агар эритропоэтин (буйракда қонни кўпайтириш учун ишлаб чиқараладиган модда) кўпайган бўлса, эритроцитлар сони жуда кўпайиб кетади. Иккинчи холатда сийдик билан кўп қон чиқиб кетган бўлса, эритроцитлар сони кам бўлади.
  • Қондаги кальций миқдори ошиши. Беморда тез чарчаш, холсизлик, ич қотиши ва реакцияни секинлашиши кузатилади.
  • Қон босими ортиши.

Буйрак ракини дигностикаси.

Кўпинча бошқа касалликка текшириш ёки тиббий кўрик вақтида аниқланади. УТТ ва томографияда топилади. Агар касалликка шубха қилинса, уни тасдиқлаш учун қуйидаги текширувлар қилинади:

  • Компютер томография
  • Магнит резонанс томография
  • Хирургик муолажалар. Биопсия олиб гистологик текширув қилиниши. Биопсияни асорати кўплиги ва замонавий текширувлар касалликни аниқлаш имконини бергани учун жуда кам қилинади. Жуда кичик ўсмаларда, даво усулини танлаш ёки касалликни тасдиқлаш мақсадида таклиф қилиниши мумкин. Агар кичик ўлчамдаги ўсма биопсиясида ўсма яхши сифатли чиқса, динамикада назоратда туради.
  • Агар ўсма метастаз берган бўлса, уни аниқлаш учун жуда кўплаб бошқа текширувлар амалга оширилади.

Буйрак ракини даволаш.

Агар касаллик эрта аниқланса ва ўсма буйракдан ташқарига чиқмаган бўлса, уни олиб ташлаш тузалишга олиб келади. Лекин буйрак ўсмаси тарқалишга жуда мойилдир. Олинган тақдирда хам бизда нур ва химиятерапия тавсия қилинади.

Хозирдаги ишлатиладиган дорилар хақида қисқача маълумот бериб ўтамиз.

  • Иммунотерапия дорилари. Бу дорилар инсон иммун тизимининг ўсмани ўлдириш қобилиятини оширади. Буларга интерлейкин-2 ва интерферон альфа-2б киради. Хозирда бу йўналишда жуда кўп тадқиқотлар олиб борилмоқда.
  • Таргет дорилар. Булар ўсма хужайраларининг молекуляр йўлларини ўзгартириб уларни зарарлайди.

Добавить комментарий