Аддисон касаллиги — нимага бронза касаллиги дейилишини биласизми? (2-қисм)

1-қисм

Аддисон касаллигининг белгилари.

  • Эрта даврида қувватсизлик, бўшашишлик ва ўтирган ёки ётган холатидан турган вақтида бош айланиш бўлиши мумкин. Бу белгилар секин асталик билан ривожланганлиги учун инсон сезмай қолиши мумкин.
  • Теридаги тўқ рангли доғлар. Қуёшда кўп юргандаги каби бўлади, ундан фарқи қуёш тушмайдиган жойларда хам пайдо бўлишидир. Табиийки териси тўқ рангли бўлганларда ажратиш қийин бўлади.
  • Юз, пешона ва елкада қора рангли сепкиллар пайдо бўлади.
  • Оғиз бурчаги, лаб атрофи, сут бези сўрғичи, орқа пешоб атрофи ва жинсий соха терилари кўкимтир-қора рангга киради.
  • Кўп беморларда иштаха пасаяди ва тана вазни камаяди.
  • Тана сувсизлангани учун мушакларда оғриқ, кўнгил айниши, қайд қилиши ва ич ўтиши кузатилади. Инсон совуққа чидамсиз бўлиб қолади.
  • Юқоридаги касаллик белгилари турли стресс вақтларида кучаяди.
  • Бемор шўр овқатга муккасидан кетади. (айниқса ёш болалар)
  • Буйрак усти бези фаолиятини ўткир етишмовчилиги. Инсон танасига таъсир қиладиган жисмоний ва ақлий таъсирлар хаммаси стресс дейилади. Авария, жарохат олиш, операция ўтказиш, оғир инфекцион касалликлар ва кучли ғам-ғуссалар шулар жумласидандир. Бундай вақтда яъни стрессда буйрак усти бези гормонлари бу холатдан чиқиб кетиш учун ёрдам беради. Аддисон касаллигида эса бу гормонлар етишмайди. Шунинг учун бу касалларда юқоридаги стресс холатларида қоринда кучли оғриқ, кучли холсизлик, жуда хам паст қон босими, буйрак етишмовчилиги ва шок кузатилади. Агар тезлик билан ёрдам кўрсатилмаса ўлимга олиб боради.

Аддисон касаллигининг диагностикаси.

Касалликни бошланғич даврида хеч қандай лаборатор тахлил аниқлаб бера олмайди. Касаллик  секин ривожлангани ва уни эрта даврида аниқлаш имкони йўқлиги учун деярли доим касаллик ривожланган вақтида аниқланади. Кўпинча турли стресслар натижасида ўткир буйрак усти бези етишмовчилиги белгилари бошлангач аниқланади.

  • Қондаги минерал моддаларни аниқлаш. Аддисон касаллигида натрий миқдори кам ва калий миқдори юқори чиқади. Бу буйрак фаолияти бузилганини англатади.
  • Қондаги гормонлар миқдорини аниқлаш. Буйрак усти бези ишлаб чиқарадиган кортизол миқдори камаяди ва гипофиздан чиқувчи кортикотропин миқдори юқори бўлади.

Аддисон касаллигини даволаш.

  • Ўрин босувчи гормонотерапия. Бу бемор умрини охиригача гормон қабул қилиб юриши шарт. Гормонлар холатга қараб инъекция холатда ёки ичка қабул қилгани буюрилади. Гирдокортизон, преднизолон ва бошқа кўплаб гормонлар мавжуд. Танамиз бу гормонларни асосан эрталаб ишлаб чиқаради. Шунинг учун гормонларни асосий миқдорини эрталаб қабул қилинади.
  • Натрий ва калий миқдорини меъёрлаштирилади. Бунинг учун флудрокортизон тавсия қилиниши мумкин.
  • Беморлар ўзлари билан доимо шприцда гормон олиб юриши керак. Турли холатларда қабул қилгани.

Чет давлатларда беморда турли касалликлар борлигини билдириш учун белгилар (карточка, кулон, браслет) қилинган. Мисол учун тутқаноқ мавжуд беморлар қўлида браслет бўлади. Кўчада ёки шифохонада унда тутқаноқ касаллиги мавжудлиги аниқ бўлади. Аддисон касаллигида хам шундай белгиларни тақиб юриши керак. Бизда хам шундай касалликлар рўйхати ишлаб чиқарилса ва ўзига хос белгилар тадбиқ қилинса яхши бўлади. Бундай беморларнинг кўча ва одам гавжум жойларда касаллик туфайли холати ўзгариши мумкин ва уларга биринчи тез ёрдамни бериш бўйича барчада тиббий махоратни ошириш керак бўлади.

Добавить комментарий