
Нейтропения диагностикаси.
Диагнозни тасдиқлашда бир неча усул қўлланилади:
- Умумий қон тахлили. Хар доим хам қондаги лейкоцитлар таркибини текширилмайди. Хозирги кунда кўплаб давлат тиббиёт муассасаларига борилса қондаги гемоглабин, эритроцит ва лейкоцитнинг умумий миқдори ва эритроцитлар чўкиш тезлигини текшириб беради. Хусусий клиникаларда кенгайтирилган қон тахлили қилинади. Бу билан хусусий яхшироқ деган фикрдан узоқмиз. Фақатгина давлат тиббиёт муассасаларига борилганда кенгайтирилган қон тахлили деб таъкидлаб айтиш керак. Шунда лейкоцитларни таркибий жихатдан миқдорларини аниқлаб беришади. Шу қон тахлилида нейтрофиллар миқдори аниқ бўлади. Қондаги нейтрофиллар камлиги сизда касаллик борлигини тасдиқламайди. Диагнозни барма маълумотларни жамлаган холда шифокор қўяди. Шунинг учун қон тахлилингизда нейтрофиллар кам чиқиши билан саросимага тушиб қолманг.
- Суяк кўмигидан биопсия. Касалликни тасдиқлаш, сабабини аниқлаш ва даволаш усулини топиш учун суяк кўмигидан биопсия олинади. Олинган материални микроскоп остида текширилади. Қон ва суяк кўмиги тахлили натижасида касаллик келиб чиқиши тахмин қилинади. Муаммо тагида нейтрофиллар ишлаб чиқариш камайиб кетганми ёки қонда тез парчаланиб кетябдими шулар аниқ бўлади. Бундан ташқари суяк кўмигида касаллик бўлса уни хам топилади.
- Инфекция мавжудлигини аниқлаш. Сабаблар орасида инфекция хам сабаб бўлади деб айтган эдик. Шифокорлар сизда инфекция бор ёки йўқлигини аниқлаш учун жуда кўплаб текширувлар ўтказиши мумкин. Булар таркибига умумий қон, сийдик тахлили, сийдик ва қонни экиш, рентген текширувлари, УТТ ва томографиялар бўлиши мумкин.
Нейтропенияни даволаш.
Уни даволашда касаллик сабабини хисобга олинади. Уларни умумий гурухларда кўриб чиқамиз:
- Енгил холатларда (грипп вируси, баъзи захар ва дорилар таъсирида) нейтропения ўзи яхши бўлиб кетади. Суяк кўмиги нейтрофиллар миқдорини ўзи тиклайди.
- Антибиотикотерапия. Касаллик келтириб чиқарган микроб тури аниқланган холатда унга қарши антибиотик ишлатилади. Акс холда умумий кенг миқёсда таъсир қиладиган антибиотиклар берилади. Бемор ахволи оғир бўлса микроб турини аниқлашни хам кутилмайди.
- Баъзи холатларда лейкоцит ишлаб чиқаришни стимулловчи ўсиш омиллари қилинади.
- Агар касалликка сабаб аутоиммун касалликлар бўлса кортикостероид гормонлар берилади.
- Апластик анемияда антитимоцитар глобулин ёки иммун тизимини сусайтирувчи бошқа дорилар берилади.
- Баъзи холатларда (апластик анемия ва лейкозда) суяк кўмигини кўчириб ўтказиш операцияси хам ўтказилади.