Агранулоцитоз – яширин кечувчи оғир касаллик (1-қисм).

Бу касалликни бошқа номлари: нейтропения ва гранулоцитопения.

Умумий қон тахлилингизни кўрсангиз унда лейкоцитлар деган кўрсаткич бор. Шу лейкоцитларнинг бир қанча турлари мавжуд. Улардан бири нейтрофиллардир. Бу касалликда айнан шу нейтрофиллар сони камайиб кетади. Лейкоцит – инсон иммун тизимининг асосий таркибий қисмидир. Яъни иммун тизимимиз – бизни химоя қилувчи армия дейдиган бўлсак, лейкоцитлар бамисоли “қуруқликдаги қўшин” имиздир. Нейтрофиллар эса энг кўп тарқалган, асосий вазифани бажарувчи махсус батальондир. Уларнинг камайиб кетиши танамиз химоясида катта муаммоларга сабаб бўлади.

parashistay.ru

Қисқача мазмуни:

  • Нейтропенияда инсон хаётига хавфли бўлган инфекциялар билан касалланиш хавфи ошиб кетади.
  • Нейтропения кўпинча ўсма касалликларидаги даволаниш химиятерапия ва нур терапиядан кейин кузатилади.
  • Тез-тез ноодатий инфекциялар шифокорларни бу касалликка гумон қилишига сабаб бўлади.
  • Қон таркибидаги нейтрофиллар сонини камайиши тасдиқланмаса, суяк кўмигидан биопсия олиб текширилади.
  • Даволаш касаллик сабабига кўра бўлади ва нейтрофиллар сонини кўпайтиришга қаратилган дорилар берилади.
  • Тана хароратини кўтарилиши ва бошқа инфекция белгиларига қараб антибиотик ишлатилиши мумкин.

Нейтрофиллар танамизни ўткир бактериал инфекция ва замбуруғ касалликларидан химоя қилади. Қондаги умумий лейкоцитлар сонининг 45-75% ини нейтрофиллар ташкил қилади. Кўриб турганингиздек бу химоя тизимининг асосий қисмини ташкил қилади. Нейтропения вақтида оғир инфекциялар ўлимга хам сабаб бўлиши мумкин. Сурункали нейтропения бир неча ойдан йилгача давом этиши мумкин.

Нейтропенияни оғирлик даражалари. Унинг меъёрдаги энг кам сони:  бир микролитр қонда 1500 та хужайра. Унинг сони камайгани сари инфекция ривожланиш эхтимоли ошиб кетади. Нейтропенияни оғирлик даражалари:

  • Енгил: 1000-1500 дона/микролитр
  • Ўрта оғир: 500-1000 дона/микролитр
  • Оғир: 500 тадан кам

Қондаги миқдори 500 тадан камайиши оғир холат бўлиб, бу вақтда инсон оғиз бўшлиғи ва ичагида яшовчи меъёрий микроблар хам касаллик қўзғатишни бошлайди.

Нейтропенияга сабаблар.

Бу касалликка жуда кўп сабаблар бор. Сабабларни икки гурухга бўлиш мумкин:

  1. Суяк кўмигида нейтрофил ишлаб чиқаришни камайиб кетиши. Қуйидаги холатларда нейтрофил ишлаб чиқариш камайиб кетади:
    1. Ўсмалар
    1. Ўсма касалликларини даволашда: нур терапия ва химиотерапия
    1. Вирус касалликларида (грипп)
    1. Баъзи инфекцион касалликлар (туберкулёз)
    1. Миелофиброз
    1. Витамин В12 ва фолий кислота етишмовчилигида
    1. Баъзи дорилар: фенитоин, сульфамид дорилари.
    1. Захарлар: бензол ва инсектицидлар
    1. Апластик анемия – бу касалликда қоннинг барча турдаги хужайралари ишлаб чиқариш камаяди.
    1. Баъзи ирсий касалликлар. Бунда болаликдан бошлаб турли оғир инфекцияларга чалинишни бошлайди.
  2. Қондаги нейтрофилларни тез парчаланиб кетиши. Бунга қуйидагилар сабаб бўлади:
    1. Бактериал инфекциялар
    1. Аллергик холатлар
    1. Баъзи дорилар (гипертиреознинг баъзи дорилари)
    1. Аутоиммун касалликлар – инсон танаси ўзининг нейтрофилларини ўлдирувчи антителалар ишлаб чиқариши мумкин
    1. Талоқнинг катталашиши ва фаолиятини кучайиши. Талоқ асосий қон хужайралари парчаланадиган жой хисобланади. Унинг фаолияти кучайиши қон хужайраларини камайишига олиб келади.

Агранулоцитоз белгилари.

Нейтропения ривожланиши турлича бўлади:

  • Бирданига тез ривожланувчи. Баъзи инфекциялар натижасида бир неча соатда ёки кунда ривожланиши мумкин.
  • Секин-аста ривожланувчи

Нейтропенияни ўзига хос белгиси бўлмайди. Шунинг учун бирор инфекция юққанидан кейингина уни аниқлаш мумкин. Беморларда тана харорати кўтарилади, оғиз ва орқа пешоб атрофида яралар пайдо бўлади. Бактериал пневмония ва бошқа оғир инфекциялар ривожланиши мумкин.

Сурункали нейтропенияда нейтрофиллар сони жуда камайиб кетмайда ва белгилар хам камроқ бўлади.

Агар дорилар хисобига келиб чиқса, беморда истима, тошма ва лимфа тугунларини катталашиши кузатилади.

Циклик кечувчи нейтропенияда белгилар пайдо бўлиб йўқолиб туради. Чунки уларда нейтрофиллар бир камаяди ва яна меъёрга чиқади.

Добавить комментарий