Агорафобия қандай касаллик?

Агорафобия – бу кенг жой ва чиқиб кетиш қийин бўлган шароитларда бўлиб қолишдан қўрқишдир. Бу касаллиги бор инсонлар шундай шароитли жойларда бўлиб қолишдан доимий қочиб юради. Бу уларга ижтимоий муаммоларни келтириб чиқаради.

vsdhelp.com

Агорафобия хиссиёт бузилишини бир тури хисобланади. Агорафобия мавжуд беморларнинг 30-50% ида вахима хам бўлади. Кўпчиликда бу холат 35 ёшлар атрофида кузатилади. Аммо болалар ва ўсмирлар агорафобияси хам мавжуд.

Агорафобияни келтириб чиқарадиган холат ва жойларга қуйидагилар киради: банк ва супермаркет кассасидаги навбатлар, театр ёки синфхонада марказида бир ўзи ўтириш, жамоат трансортидан фойдаланиш (самолёт, автобус, поезд). Кўпчиликда бу холатлар қандайдир нохуш хис келтириб чиқариши мумкин. Лекин агорафобияси борлар учун вахима бошланишига сабаб бўлади. Агорафобия инсон хаёт тарзига халақит беради ва баъзилар умуман уйидан ташқарига чиқмайди.

Агорафобия диагностикаси.

Шифокорлар диагноз қўйишлар учун қуйидаги холатлардан камида иккитаси 6 ой давомида ўтиб кетмаслиги яъни сақланиб қолишлиги керак:

  • Жамоат транспортидан фойдаланиш
  • Очиқ жойларда қолиш (машинлар турар жойи ва бозор)
  • Ёпиқ ва кенг жойларда қолиш (супермаркет ва театр)
  • Узун навбатларда ва оломон ичида қолиш
  • Уйдан ташқарида ёлғиз бўлиш

Қўрқув ўз ичига икки нарсани олиши керак: агар вахима босиб қолса турган жойидан чиқиб кетиб бўлмайди ёки хеч ким ёрдам бера олмайди.

Бундан ташқари қуйидаги холатлар хам бўлиши зарур:

  • Белгиларни доим бир сабаб ёки холат келтириб чиқариши
  • Инсон ўз харакатини ўзгартириши ёки бирор шерик бўлиши
  • Белгилар хақиқий хавфга мос бўлмаслиги керак
  • Белгилар ташвишланишга сабаб бўлиши ёки инсон харакатига халақит бериши
  • Белгилар бошқа холатларга алоқадр бўлмаслиги керак (қорин оғриб қолиши)

Агорафобияни даволаш

Касалликни даволашда 3 усул кўпроқ ишлатилади:

  1. Экспозицион терапия. Агар агорафобияни даволанмаса, у бир кучаяди ва бир пасаяди, хатто даволамаса хам ўзи ўтиб кетиши мумкин. Одамлар ўзи экспозицион усулни қўллайди, яъни қўрқув бошланишига сабаб бўлган холатга ёки жойга қайта-қайта бориб ўзидаги қўрқувни кетказади. Баъзилар фобия келтириб чиқарадиган холат ва жойлардан қочиб юришга ўрганади ва шикоят қилмай қўяди. Умумий хисобда бу усул 90% холатда ёрдам беради.
  2. Когнитив терапия. Унингтакибга қйидаги 3 холат киради:
    1. Фикрлаш бузиладиган (фобияга сабаб бўладиган) вақтни аниқлаб олиш
    1. Шу холатни бошқаришга ўргатиш
    1. Шундай тарзда ўзини харакатини бошқаришни ўргатиш
  3. Дорилар билан даволаш. Жудакўплаб дорилар ишлатилади. Улар ичидан антидепрессантлар гурухига кирувчи сератонин қайта ушлаб қолинишини селектив ингибиторлари кўп ишлатилади.

Добавить комментарий