Туғма иммунитет етишмовчилигини эшитганмисиз?

Бу касаллик номини тиббиётда Х-хромосомага боғлиқ бўлган агаммаглобулинемия дейилади. Муаллиф номи билан эса Брутон касаллиги дейилади. Бу касаллик жинсий Х хромосомадаги мутация хисобига келиб чиқади. Бунинг натижасида танамиздаги энг керакли хужайралардан бўлган В-лимфоцитлар етишмайди. Улар ишлаб чиқарадиган танамизнинг химоя моддалари – антитела ёки иммуноглобулинлар етишмайди. Касаллик номи шундан келиб чиққан.

Қисқача мазмуни:

  • Бу касаллиги бор гўдакларда 6 ойлигидан кейин йўтал, бурун, қулоқ , тери, бурун атрофи бўшлиқлари инфекциялари ва ўпка касалликлари билан қайта-қайта касалланаверади.
  • Касаллик диагнози қондаги В-лимфоцитлар ва иммуноглобулин миқдорига қараб қўйилади.
  • Бундай беморлар умри давомида иммуноглобулин олиб юради ва узоқ вақтлар антибиотик қабул қилади.

Бу касаллик кўпроқ ўғил болаларда учрайди.

joker.ykt.ru

Туғма иммунитет етишмовчилигини белгилари.

Чақалоқни 6 ойгача онасидан ўтадиган иммуноглобулинлар химоя қилиб туради. 6 ойдан кейин бу иммуноглобулин камаяди ва болада касалликлар ривожланишни бошлайди. Қайталанувчи йўтал, бурун, қулоқ , тери, бурун атрофи бўшлиқлари инфекциялари ва ўпка касалликлари шулар жумласидандир. Бу касалликларни пневмококк, стрптококк ва гемофилиус оиласига мансуб микроблар келтириб чиқаради. Энг оғир холатларда бош мияни вирусли инфекцияси юзага келади. Бу вақтда бодомча безлар кичик ва лимфа тугунлар ривожланмаган бўлади.

Болаларда бўғим касалликлари ривожланиш хавфи жуда юқори. Нафас йўли қайта-қайта яллиғланганига бронхларда қайтмас ўзгаришлар (бронхоэктаз – бронхни кенгайиши) ва ёмон сифатли ўсмалар ривожланиши мумкин.

Касаллик эрта аниқланиб керакли муолажалар қилинса, бу боланинг хаёт тарзига ва давомийлигига таъсир қилмайди, агар бош мия инфекцияси бошланмаган бўлса.

Туғма иммунитет етишмовчилигини диагностикаси.

  • Қон тахлили. ҚондагиВ-хужайра ва иммуноглобулин миқдори аниқланади.
  • Ирсий тест. Касалликни тасдиқлаш учун ирсий текшириш тавсия қилиниши мумкин. Аммо кўпинча керак бўлмайди. Бу усулда асосан эркак қариндошларини текшириш тавсия қилинади.
  • Пренатал ирсий скрининг. Агароилада бу касаллик бўлса, бола туғилмасдан олдин шу текширувни ўтказиш керак.

Туғма иммунитет етишмовчилигини даволаш.

  • Иммуноглобулин – соғлом одамлар қонидан ажратиб олинган антителалар бутун умр давомида тавсия қилинади. Томир ичига ёки тери остига жўнатилади.
  • Антибиотиклар – бактериал инфекцияни даволаш учун тавсия қилинади ва жуда узоқ давр ичиши мумкин.
  • Бу касаллиги бор инсонларга тирик микроби мавжуд бўлган вакциналар тавсия қилинмайди.

Добавить комментарий