
Бактерияларнинг бир нечта таснифи мавжуд: Улардан бири уларнинг яшаши ва ўсиши учун кислородга эҳтиёж бор ёки йўқлигига асосланган.
- Аэроблар: кислородли мухитда яшовчилар.
- Анаэроблар: кислородсиз мухитда яшовчилар.
- Факультатив бактериялар: кислородсиз мухитда ҳам, кислородли мухитда ҳам яшай олувчи бактериялар.
Бактериялар микроскопик бир ҳужайрали организмлардир. Бактерияларни минглаб хили мавжуд. Улар дунёнинг ҳар қандай муҳитида яшайдилар. Улар тупроқда, денгиз сувида ва чуқур ер қобиғида ҳам яшайдилар. Баъзи бактериялар радиоактив чиқиндиларда яшаши мумкин.
Кўплаб бактериялар одамлар ва ҳайвонларда — терида ва нафас йўлларида, оғизда, овқат ҳазм қилиш тизимида, жинсий ва сийдик йўлларида зарар келтирмасдан яшайдилар. Бундай зарарсиз бактериялар резидент флора ёки «микробиот бактериялар» деб аталади. Кўплаб резидент флора вакиллари одамга ҳақиқатан ҳам фойда келтиради — масалан, овқат ҳазм қилишга ёрдам беради ёки бошқа хавфли бактериялар турларининг кўпайишига тўсқинлик қилади.
Фақатгина бир неча турдаги бактериялар, агар улар организмда мавжуд бўлса, касалликка олиб келади. Улар патоген бактериялар деб аталади. Баъзида, одатда танада зарарсиз яшайдиган бактериялар касаллик келтириб чиқарариши мумкин, масалан, бактерия танадаги одатий жойини тарк этиб бошқа орган ёки тўқимага жойлашиб олганда. Бактериялар зарарли моддалар (токсинлар) ишлаб чиқариб, тўқималарга кириб бориб ёки иккала усул билан ҳам касалликка олиб келиши мумкин.
Анаэроб бактериялар шиллиқ пардаларида, хусусан оғизда, ошқозон-ичак трактида пастки қисмларида ва аёллар жинсий аъзоларида (қинда) нормал резидент флорани ҳосил қилади.бу бактериялар шиллиқ пардалар шикастланса касаллик чақириши келиши мумкин. Тананинг ташқи юзасида яшовчи анаэроблар, агар улар терига орасига кирса ёки ютиб юборилганда, баъзида касалликка олиб келади.
Анаэроб бактериялар келтириб чиқарадиган касалликлар:
- Актиномикоз;
- Ботулизм;
- Clostridium difficile чақирган колит (Псевдомембраноз колит);
- Овқатдан заҳарланиш;
- Газ гангренаси;
- Қоқшол;
Кўпинча инфекцияланган тўқималарда анаэроб бактерияларнинг бир нечта турлари мавжуд бўлади. Шунингдек аэроб бактериялар хам бирга учраши мумкин. Бир неча турдаги анаэроб бактериялар ёки анаэроб ва аэроб бактериялар бирга учраган инфекциялар аралаш анаэроб инфекциялар деб аталади.