Базофил хужайралар касалликлари.

Базофиллар — бу иммунитетни назорат қилишда (масалан, ўсимталарни эрта босқичларда аниқлаш ва йўқ қилиш) ва жароҳатни битишида мухим рол ўйнайдиган оқ қон ҳужайраларининг бир тури ҳисобланади. Базофиллар гистамин ва бошқа медиатрларни ажратиб чиқаришлари мумкин ва аллергик реакцияларни қўзғатишда қатнашадилар.

Базофиллар айланаётган лейкоцитларнинг 3% дан камини ташкил қилади (қоннинг ҳар бир микролитрига 0 дан 300 тагача базофилгача).

Базофиллар сонининг камайиши (базопения) тиреотоксикоз, ўткир аллергик реакциялари ва инфекцион касалликлар натижасида юзага келиши мумкин.

Гипотиреоз  билан оғриган беморларда базофиллар сонининг кўпайиши (базофилия) кузатилиши мумкин. Миелопролифератив касалликларда (масалан, ҳақиқий полицитемия ва миелофиброз ) базофиллар сони сезиларли даражада ошиши мумкин.

Касаллик белгилари одатда базофиллар сонининг ўзгаришига олиб келадиган касалликка боғлиқ, аммо базофиллар сонининг кўпайиши қичишиш ва бошқа аллергик реакцияларни келтириб чиқариши мумкин.

Базофиллар сонининг ўзгариши одатда бошқа кўрсатма билан қон умумий тахлили ўтказилганда тасодифан аниқланади.

Даволаш базофиллар сонининг ўзгаришига олиб келган касалликка қаратилади.

манба

Добавить комментарий