Биринчи ёрдам учун асосий материаллар ва дори-дармонлар тўплами.

Уйда биринчи ёрдам воситалари тўплами доимо жиҳозланган бўлиши керак; материаллар ва дори-дармонларни ҳар 3-6 ойда бир марта тўлдириш керак. Қўлингизда қуйидаги материаллар ва дорилар бўлиши фойдали:

  • Активлаштирилган кўмир (захарланишларда биринчи ёрдам сифатида ичилади);
  • Лейкопластирь
  • Аллергияга қарши антигистамин препаратлар (масалан, диозолин, супрастин ва бошқалар);
  • Антибиотикли мазь (масалан, синтамицин ёки неомицин);
  • Антисептик эритма ёки дезинфекцияловчи салфетка;
  • Парацетамол ёки ибупрофен;
  • Хар хил ўлчамдаги бинтлар;
  • Пай чўзилганда ишлатиладиган эластик бинт;
  • Пахтали тампон ёки пахтали таёқчалар;
  • Биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича инструкция;
  • Хар хил ўлчамдаги докали салфеткалар;
  • Латексли қўлқоплар;
  • Глюкокортикостероидли мазь (масалан, синофлан);
  • Маникюр қайчиси;
  • Чўнтак чироқ захира батареялари билан;
  • Вазелин
  • Ифлосланган нарсаларни солиш учун полиэтилен пакетлар;
  • Хар хил ўлчамдаги тўғноғичлар;
  • Қайчи;
  • Совун;
  • Термометр;
  • Пинцет;
  • Ниқоб.

Бундан ташқари, сиз қуйидаги маълумотларни осон топилишини таъминлашингиз керак:

  • Оила  шифокори ва / ёки педиатр, шошилинч хизматлар телефон рақамлари ва алоқа маълумотлари;
  • Оила аъзоларини тиббий карталари;

Шунингдек, болаларга шошилинч тиббий ёрдам тушунчасини бериш ва қандай пайтда 103 га қўнғироқ қилиб  тез ёрдам чақиришни ўргатиш фойдали бўлади.

Добавить комментарий