Простата бези абсцесси – простатитнинг яна бир асорати.

Простата бези абсцесси бу ўткир бактериал простатит натижасида шу безда йиринг тўланишидир.

Қисқача мазмуни:

  • Простата бези абсцессини бактериялар келтириб чиқаради
  • Ўзига хос белгиларидан: тез-тез сийиш, сийиш вақтида оғриқ, сийишга қийналиш ва сийдик тутилиши
  • Простата бези абсцессига шубха қилинганда УТТ (ультратовуш текшируви) ўтказилади, баъзан уретроцистоскопия қилинади.
  • Даволаш йирингни чиқариб юбориш ва антибиотикотерапия хисобланади
.sinaiclinic.ru

Белгилари.

Энг кўп тарқалган белгилари қуйидагилар:

  • Тез-тез сийиш
  • Оғриқли ёки қийналиб сийиш
  • Сийдик тутилиб қолиши (сийдик чиқмаслиги)

Бундан ташқари қуйидаги белгилар хам бўлши мумкин:

  • Ёрғоқ ва орқа пешоб сохасидаги оғриқлар (эпидидимит хисобига – мояк ортиғини яллиғланиши)
  • Чов соха бўйлаб оғриқ (фуникулит хисобига – уруғ тизимчасини яллиғланиши)
  • Сийдик чиқарув каналидан йиринг ва қон келиши
  • Баъзан иситма кўтарилади

Диагностикаси.

  • Умумий сийдик тахлилида – доим хам белгилари чиқавермайди. Шунинг учун сийдик тахлили яхши чиқгани билан шифокорга мурожаат қилиш керак.
  • Мояк ва оралиқ сохадаги доимий оғриқлар ва эркаклардаги тез-тез қайталанаётган пастки сийдик йўллари инфекцияси шифокорларни шубхаланишига сабаб бўлади.
  • УТТ ва баъзан цистоскопия қилинади.
  • Абсцесслар операция ва цистоскопия вақтида хам аниқланиб қолади.

Даволаш.

Деярли барча абсцесслардаги каби бунда хам ики даволаш йўли мавжуд. Аввало антибиотикотерапия қилинади. Ундан кейин йирингни чиқариб ташланади. Уни чиқариб юборишни икки хил йўли бор: сийдик канали (уретра) орқали ва оралиқ соха орқали игна билан аспирация қилиш.

Добавить комментарий