Ўзбекистонда COVID-19 касаллигини даволашда қайси дори воситасидан фойдаланиляпти?

onedio.ru

Бугун, 3 апрель куни ўтказилган брифингда бош санитария инспектори Нурмат Отабеков Ўзбекистонда коронавирус инфекциясини юқтирган беморлар организмини тозалашда хлорахин препаратидан фойдаланилаётгани ва у яхши самара бераётгани хақида хабар берди.

Хлорхин бу иммунодепрессант ва  безгакка қарши дори воситаси хисобланади.Хлорхин  COVID-19 га қарши яхши самара берганлиги ва бу юздан ортиқ беморда синаб кўрилганлиги  ҳақида хитойлик шифокорлар феврал ойида хабар беришган эди. Хозирда хлорхиндан бутун дунёда COVID-19 ни даволашда фойдаланишяпти. Чунки хлорхин тиббиётда 70 йилдан кўпроқ вақтдан бери безгакни даволовчи асосий дори воситаси сифатида ишлатилиб келади ва бу бошқа вирусга қарши ишлатилаётган дорилардан нисбатан арзон ва деярли хамма давлатда топиладиган дори воситаси хисобланади. Хатто Дональда Трамп хам ўзининг твиттердаги сахифасида гидроксихлорохин ва азитромицин комбинацияси  COVID-19 касаллигини даволашда яхши самара бераётганлиги хақида хабар қолдирган эди.

Ўзбекистонда хлорхин “делагил ” савдо белгиси остида сотилади. Бу безгак касаллигини даволашда ишлатиладиган  асосий дори воситалардан бири хисобланади. Ўзбекистонда безгак касаллиги деярли учрамайди. Бизда  хлорхинни асосан ревматологлар артрит касаллигини даволашда иммунодепрессант сифатида ишлатишади. Яна аптекаларда  “плаквенил” савдо белгиси остида  гидроксихлорохин дори воситасини ҳам топиш мумкин. Гидроксихлорохин ва хлорхин деярли бир хил таъсирга эга модда хисобланади.

Шу ўринда айтиб ўтиш керакки бу дори воситалари COVID-19 ни даволовчи махсус дори воситаси хисобланмайди ва ножўя таъсири кўп бўлган дори воситаси хисобланади. Шифокорлар COVID-19 оғир кечаётган беморларда бошқа чора қолмагач ишлатишмоқда. Бу дорилар COVID-19 ни олдини олиш мақсадида ишлатилмайди. Чунки Гидроксихлорохин ва хлорхин иммунодепресант яни иммунитетни пасайтирувчи дори воситаси хисобланади. Шунинг учун соғлом одам ичса иммунитети пастлаб кетиб юқумли касалликларга мойиллиги ортиб кетади.

Добавить комментарий