Эракакларда жинсий дисфункция хақида бошланғич маълумотлар.

sb.by

Эракакларда жинсий дисфункция деганда жинсий алоқа қилиш қобиляти бузилиши тушинилади.

Жинсий  дисфункция ўзига турли хил бузилишлар олади ва қуйдагиларга таъсир қилади:

  • Либидо;
  • Жинсий қўзғалишга эришиш ёки уни ушлаб туриш (эректил дисфункция ёки импотенция);
  • Эякуляцияга қодирлик;
  • Жинсий олат деформация бўлмасдан эрекцияга эришиш;
  • Оргазмга эриша олиш.

Жинсий дисфункция физик ёки психологик факторлар билан чақирилган бўлиши мумкин.

Кўпинча иккала фактор бирга жинсий дисфункция чақиради. Физик (соматик) бузилиш психологик бузилишга олиб келади ва ўз навбатида психологик бузилиш соматик бузилишни янада кучайтиради.  Баъзида эркаклар сифатли жинсий алоқа қилишга ўзини мажбурлайди, ёки аёли томонидан шунақа босимни хис қилади. Жинсий алоқани сифатли қила олмаслик уларда психологик бузилиш чақиради (бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизликдан қўрқув). Бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизликдан қўрқув анча безовталик чақиради. Бу эркакларда жинсий алоқадан лаззатланиш қобилятини янада кучлироқ пасайтиради.

Нисбатан кўп тарқалган жинсий дисфункция эякуляцияни бузилиши хисобланади. Бу бузилишлар қуйдагилар:

  • Эрта эякуляция (олат қинга кирмасдан ёки киргандан кейин);
  • Сийдик пуфагига эякуляция (ретроград эякуляция);
  • Эякуляцияга қодир бўлмаслик (анэякуляция).

Эректил дисфункция одатда ўрта ва катта ёшли эркакларда учрайди. Баъзи эркакларда либидо (майил) хам пасайиши кузатилади.

Эркакларда меёрдаги жинсий қобилят

  • Эркакларда меёрдаги жинсий қобилят – бу мураккаб система бўлиб, унда тана қисмлари ва рухият бирга иштирок этади. Нерв, қон айланиш ва эндокрин системалари рухият билан бирлашиб жинсий реакцияни юзага чиқаради.  
  • Либидо – бу жинсий алоқа қилиш учун хохиш борлигидир. Бу ўй-хаёллар билан, сўзлар билан, кўриш орқали, хидлар ёки тегиниш орқали чақирилади. Либидо жинсий реакцияни биринчи босқичи бўлган қўзғалишни бошлаб беради.
  • Кейин жинсий қўзғалиш бошланади. Бунда бош мия орқа мия орқали жинсий олатга нерв сигнали юборади. У ердаги артериялар кенгайиб ғовак танани қон билан тўлдиради ва катталаштиради. Натижада олатдан қон олиб чиқиб кетувчи веналар эзилиб олатда қон димланади. Шу йўл билан олат катталашади ва қаттақлашади. Бундан ташқари бутун танада мушаклар таранглиги ортади.
  • Кейинги плато босқичида қўзғалиш ва мушаклар таранглиги янада ортади.
  • Оргазм босқичи бу жинсий қўзғалишнинг энг чўққиси хисобланади. Оргазм вақтида бутун танада мушаклар таранглаги янада ортади; чаноқ мушаклари қисқаради, кейин эякуляция бошланади.
  • Эякуляция нервлар эркак жинсий аъзолари – уруғ пуфакчалари, простата бези,  мояк ортиғи ва уруғ ўтказувчи канал мушакларида қисқаришлар чақирганда юзага чиқади. Бу қисқаришлар спермани сийдик чиқариш каналига суриб чиқаради. Сийдик чиқариш канали атрофидаги мушаклар қисқариши натижасида сперма ташқарига чиқарилади. Бу вақтда сийдик пуфаги бўйни қисқариб сперма сийдик пуфагига тушишига тўсқинлик қилади.

Эякуляция ва оргазм бир вақтда юзага келсада бу иккаласи алохида жараён хисобланади. Баъзида эякуляция оргазм бўлмасдан содир бўлади. Шунингдек оргазм эякулятциясиз содир бўлиши мумкин. Бу жинсий етилиш даврида ёки баъзи дори воситалар (масалан, антидепрессантлар) таъсирида ёки жаррохлик амалиётидан кейин (масалан, йўғон ичак ёки простата бези олиб ташланганда) кузатилиши мумкин. Оргазм одатда ўта ёқимли бўлади.

  • Тугаш даврида организм қўзғолмаган холатига қайтади. Эякуляция ёки оргазмдан кейин жинсий олат артериялари тораяди, ғовак тана силлиқ мушаклари қисқаради, натижада олатда қон босими пасаяди ва олат юмшайди (эрекция тугайди). Оргазмдан кейин яна қайта эрекцияга эришиш учун маълум вақт керак бўлади. Ёш йигитларда бу одатда 20 минут атрофида бўлади, эркак ёши катта бўлган сари эрекциялар орасидаги фарқ узайиб боради.

Эректил дисфункция одатда ўрта ва катта ёшли эркакларда учрайди. Баъзи эркакларда либидо (майил) хам пасайиши кузатилади.

Жинсий дисфункцияни психолагик сабаблари

  • Жинсий шеригига нисбатан ғазаб;
  • Безовталик;
  • Жинсий шериги билан бир-бирини тушунмаслик ёки унга қизиқишни йўқлиги;
  • Жинсий хаётидан ёки жинсий шеригидан қониқмаслик;
  • Айбдорлик хисси;
  • Жинсий хулқидан хижолат бўлиш;
  • Олдинда бўлиши мумкин бўлган муваффақиятсизликдан қўрқув;
  • Ўтмишда жинсий тажрибасида кўнгилсиз ходисалар бўлганлиги.

Жинсий активлик ва юрак касалликлари

Жинсий алоқада  толиқиш одатда ўртача ёки оғир жисмоний фаолият пайтидаги толиқишидан кам  бўлади, шунинг учун юрак хасталиги бор эркаклар учун жинсий алоқа одатда хавф туғдирмайди. Лекин миокард инфаркти хуружи хавфи жинсий алоқа пайтида тинч холатдагига қараганда кўпроқ бўлади.

Нима бўлганда ҳам жинсий хаёт билан яшаётган юрагида хасталиги бор эркак шифокори билан маслахатлашиши керак. Касаллик енгил кечаётган, белгилари кўп бўлмаган ва артериал босими маёрида бўлса жинсий хаёт одатда хавфсиз бўлади. Эркаклар миокард инфарктини бошидан ўтказган бўлса шифокоридан қачон жинсий хаётини давом эттириши мумкинлиги хақида сўраши керак. Америк кардиологлар ассоциацияси тавсиясига кўра миокард инфаркти ўтказгандан бир хафта ўтиб енгил харакатда юрак сохасида оғриқ  ва хансираш бўлмаса жинсий хаётни давом эттириш мумкин.

Силденафил, варденафил, аванафил ёки тадалафил қабул қилиш нитроглицерин қабул қилаётган эркак учун хавфли бўлади. Чунки бу препаратлар артериал босимни хавфли даражагача тушириб юбориши мумкин.

манба

Добавить комментарий