Халқум орти абсцесси – халқум орқа деворидаги йиринг тўпланиши.
Қисқача таркиби:
- Халқум орти абсцессини бактериал инфекция келтириб чиқаради.
- Белгилари: қийналиб ютиниш, ютинишдаги оғриқ, тана юқори харорати, энса мушаклар тонуси ошиши ва нафас олишда шовқин бўлиши.
- Болаларда эрта даволаш тез тузалишга олиб келади.
- Абсцессни операция қилиб очилади ва йирингни чиқиши учун дренаж қўйилади. Инфекцияни даволаш учун антибиотиклар буюрилади.

Сабаблари.
Болаларда халқум орти лимфа тугунларига инфекция тушиши ва йиринглаши оқибатида пайдо бўлади. Бу лимфа тугунлар 4-5 ёшликда йўқолишни бошлайди. Бу касаллик 1-8 ёшда кўп учрайди.
Бодомча без яллиғланиши (ангина), бурун атрофи бўшлиқлар касалликлари, аденоид ва бурун касалликлари бу касаллик ривожланишига сабаб бўлади. Халқум деворини ўткир нарсалар билан травмаси (балиқ игнаси) хам касаллик ривожланишига сабаб бўлади.
Белгилари.
Касалликнинг асосий белгилар қуйидагилар:
- Ютинишни қийинлиги ва оғриқлилиги
- Тана хароратини кўтарилиши
- Бўйин сохадаги лимфа безларини катталашиши
- Овоз бўғиқлашиб қолади
- Болаларда кўп миқдорда сўлак оқиши кузатилади
- Бўйин мушаклар тонуси ошиб, маълум холатда бўйин қийшайиб қолади
- Стридор – нафас йўли торайгани учун нафас олишда шовқин эшитилиши. Нафас олишни осонлаштириш учун орқа билан ётиб, бўйин ва каллани орқага букади ва иякни тепага қаратиб олади. Катталарда бўйиноғриши бўлади ва стридор кам кузатилади.
Касалликнинг бир қатор оғир асоратлари мавжуд:
- Абсцесс атрофидан қон кетиши. Бу томир зарарланиши оқибатида юзага келади.
- Абсцессни нафас йўлига ёрилиши. Бунда нафас йўли тиқилиб қолиши (обстукция) ва пневмония ривожланиши мумкин.
- Овоз бойламларида спазм бўлиб нафас олиш қийинлашиб қолади.
- Бўйиндаги йирик вена томирида тромб хосил бўлиши.
- Инфекция тарқалиб, қонга ўтиб септик шоккача олиб бориши мумкин.
Диагностикаси.
Бемордаги юқоридаги шикоятларга асосланиб, рентген ва комьпютер томография қилиб, касалликни тасдиқланади.

Даволаш.
- Антибиотиклар. Аввал томирга сўнг ичишга тавсия қилинади. Эрта бошланган даволашда тузалиш осон бўлади. Турли сабаблар билан яхшиланмаса уни оператив усулда очилади.
- Болалар ва катталарда оғиз орқали нафас йўлига пластик трубка ўрнатилади. Сўнг оерация қилиб йиринг очилади. Ўрнатилган пластик трубка нафас йўли очиқ қолишини таъминлайди.
