Бош мия абсцесси — даволанмаса ўлимга олиб боради.

Мия абсцесси – йиринг билан тўлган бўшлиқдир.

Қисқача мазмуни:

  • Абсцесс миянинг барча жойида пайдо бўлиши мумкин. Одатда бошдаги инфекция ўчоқлардан ёки қон орқали мияга инфекция боради.
  • Белгилари: бош оғриши, уйқучанлик, кўнгил айниши, тананинг бир томонида кучсизланиш ва тутқаноқлар.
  • Диагноз қўйиш учун инструментал текширувлар зарур.
  • Игна билан ёки операция қилиб йирингни олиб ташлангач, антибиотикотерапия қилинади.
idoctor.kz

Бош мия абсцесси кам кузатиладиган касалликлар турига киради. Абсцесс атрофида суюқлик тўпланади. Бунинг натижасида мия тўқимаси шишади ва мия ичи босими ошиб кетади. Абсцесс қанчалик катта бўлса, шиш ва мия ичи босими ортиши шунчалик кучли бўлади. Агар абсцесс ёрилиб кетса, у орқа мия суюқлигига тушади ва ўткир менингит келтириб чиқаради.


Сабаблари:

Мияга микроблар қуйидаги йўллар билан бориб қолади:

  • Бошнинг ўзидаги инфекцияларни тарқалиши. (қулоқ, тиш, бурун, бурун атрофи бўшлиқлари)
  • Тананинг бошқа жойидаги инфекция қон орқали бориши.
  • Бошдаги жарохатлар ёки операциялар натижасида.

Баъзан сабаблар ноаниқлигича қолади. Мия абсцессини қуйидаги микроблар келтириб чиқаради: стрептококк, стафилококк, тилларанг стафилококк, фрагилис, токсоплазма, аспергилла ва зумбуруғлар. Асосан инсон иммун тизими пасайиши натижасида рўй беради. Иммун тизим сусайишига қуйидаги сабаблар бўлади: ОИТС каби касалликлар, иммунодепрессант каби дорилар. Иммунодепрессантлар аъзо кўчириб ўтказилганда (трансплантация), ўсма касалликлар ва аутоиммун касалликларда қўлланилади.


Белгилари:

Белгилар жуда хам турли туман бўлиши мумкин. Улар абсцесснинг жойлашган жойи, унинг ўлчами, атроф тўқимани яллиғланиш холати ва шишига боғлиқдир.

  • Бошида юқори харорат, қалтираш (безгак олиш) бўлади, лекин кейинчалик ўтиб кетади.
  • Бош оғриқ
  • Кўнгил айниши ва қайд қилиш
  • Ноодатий уйқучанлик
  • Кейинчалик бемор комага тушиб қолади (мия ичи босими ортиши оқибатида)
  • Тутқаноқ
  • Тананинг бир томони кучсизланиши
  • Ақлий холат бузилиши

Белгилар бир неча кунда ёки хафтада ривожланади. Баъзиларда касаллик белгилари суст ривожланади ёки касаллик охиригача билинмайди.


Диагностикаси

  • Томография (МРТ ёки КТ). Имкони борича магнит резонанс томография (МРТ) қилинади. Уни контраст модда жўнатишдан олдин ва жўнатилгандан кейин қилинади. МРТ қилиш имкони бўлмаса КТ қилинади. Дифференциал диагностика учун бошқа текширувлар хам талаб қилиши мумкин.
  • Абсцессдан игна ёрдамида пункция қилиш. Буни стереотаксик аспирацион биопсия дейилади. Ундан мақсад микробни аниқлаш, унга қайси дори фойда беришини билиш учун экиб кўриш. Бу маълум вақтни талаб қилади ва шунинг учун унинг жавобини кутмай даволаш бошланади.
onevrologii.ru

Даволаш

Мия абсцесси даволанмаса ўлимга олиб боради. Бу касаллик аниқланиши билан даволаш бошланади. Даволаш йўллари қуйидагилар:

  • Антибиотикотерапия. Қуйидаги антибиотиклар кўп қўлланилади (цефалоспоринлар, ванкомицин, метронидазол). Хар бир касалдаги холатга қараб турли антибиотиклар қўлланилади. Антибиотик 4-8 хафтагача давом этади. Даво фойдасини билиш учун хар 2 хафтада ёки ундан хам тезроқ МРТ қилиб турилади. Агар бемор иммунитети паст бўлса, замбуруғ ёки токсоплазма қўзғатувчи бўлса умрбод дори ичиб юришига тўғри келади.
  • Дори фойда бермаса, абсцесс катталашишда давом этса ёки катта ўлчамдаги абсцессларда оператив даво қилинади.
    • Абсцессни игна билан дренажлар
    • Миядаги очиқ операциялар
  • Мия ичидаги шишни камайтиришга қаратилшан даво (кортикостероидлар ва бошқа дорилар)
  • Тутқаноққа қарши дорилар – тутқаноқ тутиш хавфи бўлса бу гурух дориларни хам тавсия қилинади.

Добавить комментарий