Коронавируслар хақида батафсил маълумотлар.

rosbalt.ru

Каронавируслар – бу қобиқ билан ўралган РНК вирус бўлиб, хар хил даражада нафас йўллари касалликлари (оддий тумовдан то оғир зотилжамгача) келтириб чиқаради.

Коронавирус биринчи марта 1930 йилда паррандаларда топилган. Хозирда коронавирусни кўплаб тури аниқланган бўлиб, улар асосан хайвонларда нафас йўллари, ошқозон-ичак, жигар ва нерв системаси касалликлари келтириб чиқаради. Коронавирусни фақат 7 хили одамда касаллик чақиради.

Коронавирус инфекцияси кўпинча оддий тумов келтириб чиқаради. Коронавирусни 229E ва OC43 серотиплари тумов чақиради; NL63 и HUK1 серотиплари хам асосан оддий тумов келтириб чиқаради, фақат баъзида зотилжам келтириб чиқариши мумкин. Бу кўпроқ чақалоқларда, қариларда ва иммун системаси заифлашган кишиларда кузатилади.

Қолган учта серотипи нисбатан оғир ва баъзида ўлимга сабаб бўлувчи касалликлар келтириб чиқаради. Булар 21 асрда ўлимга олиб борувчи зотилжам касаллиги йирик эпидемияси сабабчиси бўлди.

  • ТОРС-КoВ2 – бу янги коронавирус бўлиб, 2019 йилда Хитойнинг Ухань шаҳрида бошланиб, бутун дунёга тарқалган COVID-19 касаллиги қўзғатувчиси хисобланади.
  • 2012 йилда MERS-CoV Яқин Шарқ респиратор синдроми (MERS) қўзғатувчиси эканлиги аниқланди.
  • 2002 йил охирида  SARS-CoV ўткир оғир респиратор синдром (SARS) қўзғатувчиси эканлиги аниқланди.

COVID-19

COVID-19 биринчи марта 2019 йилнинг охирида Хитойнинг Ухань шаҳрида аниқланган, ва шундан бери бутун дунёга шиддат билан тарқалмоқда.

COVID-19 юқиш йўллари.

COVID-19 аниқланган дастлабки вақтларда юқишини Ухандаги қуш бозори билан боғлиқ деб хисобланганди, чунки одамларга вирус дастлаб хайвонлардан юққан эди.

Одамдан одамга юқиши беморнинг зарарланган ажратмалари, асосан нафас йўлларидан ажралувчи йирик томчилар орқали бўлади. Шунингдек вирус билан зарарланган юзалар билан контакт бўлганда хам юқиши мумкин. Инфекция фекал-орал йўл билан хам юқиши мумкинлиги аниқ эмас, шунингдек бемор нафас йўлларидан ажралувчи майда томчи(аэрозол)ларни инфекция юқишидаги роли аниқ эмас.

Олимлар COVID-19 юқиш даражасини SARS га қараганда юқорироқ ва уни тарқалиши гриппга ухшаб деб тахмин қилишяпти.

2003 йилда атипик пневмония тарқалишида супперташувчилар мухим рол ўйнаган эди, COVID-19 да хам шундай бўлиши мумкин. Супперташувчи – бу инфекцияни одам ўртача тарқатиши мумкин бўлганига қараганда кўпроқ тарқатувчи кишилардир.

Инфекцияни махаллий ёки дунё бўйлаб тарқалишини олдини олиш учун карантин ва изолациялаш чора-тадбирлари қўлланилмоқда.

COVID-19 клиник белгилари.

Одамда COVID-19 белгилари озгина бўлиши мумкин, ёки умуман бўлмаслиги мумкин, лекин баъзи беморлар ахволи ўта оғирлашиши ва хатто ўлим кузатилиши мумкин.

Иситма, йўтал ва нафас қисиши белгилари бўлиши мумкин. Касаллик оғир кечаётган беморларда лимфопения ва визуал диагностик текширувда зотилжам белгилари аниқланиши мумкин.

Касаллик яширин даврининг аниқ вақти маълум эмас, у тахминан 1 кундан 14 кунгача давом этиши мумкин. Ўлим кузатилиш холати дастлабки баҳоси хитойда 2,3%. Ўлим холати ёши катталарда кўпроқ учрайди.

COVID-19 диагностикаси.

•          Юқори ва пастки нафас йўллари ажратмалари ва қон зардобини тескари транскрипцияли ПЦР орқали текшириш.

Касалликка яна қуйидаги белгиларига қараб хам ташхис қўйилади

•          Иситма ёки пастки нафас йўллари касаллиги белгилари (масалан, йўтал ёки нафас қисиши) бор  бўлган бемор 14 кун ичида COVID-19 лаборатор тасдиқланган бемор билан яқин мулоқатда бўлган бўлса. Яқин мулоқот деганда –  COVID-19 билан хасталанган беморга 2 метрдан кам масофада яқин туриши, бундай беморни узоқ вақт парвариш қилиши, у билан яшаши, бемордан ажралган ажралмалар билан химоя воситаларисиз алоқада бўлиши тушинилади.

•          Иситма ва пастки нафас олиш йўллари касаллиги  белгилари (йўтал ёки нафас қисилиши каби) бор бўлган бемор анамнезида сўнги 14 кун ичида Хитойнинг Хубэй провинциясида бўлганлиги аниқланса.

•          Саёхат тарихидан қатъий назар номалум сабабли пастки нафас йўллари ўткир оғир хасталиги билан шифохонага келган беморда COVID-19 бўлиши мумкин деб хисобланади.

ДавоCOVID-19 даволаш.

•          Қўллаб-қувватловчи.

Хозирда COVID-19 га қарши ваксина ёки бошқа махсус давоси  мавжуд эмас. Шунинг учун даволаш касаллик белгиларини бартараф этишга (симптоматик) ва беморни иммунитетини оширишга қаратилади.

Касаллик тарқалишини олдини олишга кўмаклашиш учун тиббиёт ходимлари беморда COVID-19 борлигига гумон бўлганда контакт йўл билан ва хаво-томчи йўл билан юқувчи касалликлардан химояланиш чора тадбирларини кўришлари керак.

Добавить комментарий