Яна бир бор ЧЕКИШ хакида!!!

Пассив чекиш хакида эшитганмисиз? Пассив чекувчи — бу ўзи чекмайди, балки чекувчининг тутуни билан нафас олади. Реутерснинг хабар беришига кўра бир текширув натижаси шуни кўрсатдики оиласида чекувчи борларда уйида сигарет чекувчи йўқларга нисбатан инсульт учраши 50% га кўп аниқланди. Атрофингизда сигарет чекувчилар бўлса, У СИЗнинг ИНСУЛЬТ бўлиш хавфингизни оширмоқда.
Бундан ташқари инсульт билан оғриган бемор пассив чекиш билан яшаса, бошқа сабабларга нисбатан ўлим 2 баробар кўпроқ учраши аниқланди. Жами 28000 чекмайдиган инсонларда текширув ўтказилган. Уларнинг оиласида чекувчи борлари хақида маълумот олинган ва шу инсонларга сигарет тутунининг таъсирини уларнинг қонидаги котинин(никотинни парчаланган махсулоти) миқдорига қараб хулоса чиқарилди.

Агар тутун таъсир вақти узоқроқ бўлса инсульт бўлиш эхтимоли 46 % га кўпроқ бўлиши аниқланди. Жанубий Каролина университети тиббий эксперти Анжела Малек шуни таъкидлайдики: хар қандай даражадаги сигарет тутунининг таъсири инсон организми учун жуда хам хавфли. Сигарет тутуни фақатгина инсульт хавфини оширмайди балки юрак касалликлари, ўпка раки, простата ва қовуқ раки билан оғриш хавфини ошириши аниқланган. Болаларда нафас йўли махаллий иммунитетини пасайтириб, инфекцион касалликлар ва астма ривожланишига олиб келади. 

Добавить комментарий