Йўтал ва унинг турлари.

Йўтал – нафас йўллари (трахея, бронх) шиллиқ қаватига тушган турли нарсаларни тозалашга қаратилган организмнинг химоя реакцияси хисобланади. Ёт нарсалар нафас йўлини қўзғатади ва бош миядаги йўтал маркази активланиб, йўтал пайдо бўлади. Йўталнинг жуда кўп турлари мавжуд.

  • Қуруқ йўтал – йўталдан сўнг тури ажралмалар чиқмайди.
  • Хўл йўтал – ажралма чиқади. Ажралма (балғам) шиллиқли, йирингли ва қонли бўлиши мумкин.
  • «Кашандалар йўтали” – сигарет чекувчиларда учрайдиган йўтал. Бу йўтал одатда эрталаб пайдо бўлади ва охирида ёпишқоқ балғам ажралади. Бу нафас йўли зарарланганини билдиради. Кейинчалик бронхит, эмфизема ва нафас етишмовчилиги ривожланади.

Добавить комментарий