Бронхит – нафас йўли яллиғланиши

Оддий тумовдан сўнг аста-секин томоқ қичийди, йўтал қўшилади. Оз вақтдан сўнг йўталдан кейин балғам ажрала бошлайди. Бу инфекцияни пастки нафас йўлларига ўтганини билдиради. Бронхит – бронх шиллиқ қаватини яллиғланиши (халқ тилида шамоллаши).

Бронхитнинг хам ўткир ва сурункали турлари мавжуд. Аввало ўткир бронхит бошланади. Бу вақтда пулмонолог шифокорга учрашиб, даволаниш зарур.

Вақтида мурожаат қилмаслик, ўз бошимчалик билан даволаниш ёки давони охиригача олиб бормаслик натижасида сурункали бронхит ривожланади.

Сурункали бронхит – бир ёки бир неча йил давомида йўталнинг давомийлиги 3 ойдан кўпроқ бўлишидир. Ахолининг 10-20% ида сурункали бронхит мавжуд бўлиб, булар асосан ифлосланган хаво зоналарида яшовчилар ёки кўп чекадиганлар хисобланади. Сурункали бронхит билан хасталанган беморлар йўтални ўзининг доимий хамрохи дейди ва даволанишни ўйлаб хам кўрмайди.

Ўз вақтида даволанмаслик кейинчалик нафас йўлини обструктив касалликлари (астма, обструктив бронхит), эмфизема (ўпкада хаво тўпланиши) ва нафас етишмовчилиги каби асоратларни келтириб чиқаради.

Добавить комментарий