Пневмония – ўпка яллиғланиши

Пневмония – халқ тилида шамоллашнинг ўпкага ўтишидир ёки соддароқ ўпкани яллиғланиши. Унинг сабабчилари жуда хам турли-тумандир(микроб, вирус, содда бир хужайралилар, замбуруғ ва б.). Бундан ташқари захарли моддалар, химиявий моддалар ва газлардан нафас олиш хам сабаб бўлади. Касаллик ривожланиш хавфи юқори бўлган гурухлар қуйидагилардир:

  • Қариялар
  • Сурункали касаллиги мавжудлар: қандли диабет, алкоголизм, юрак қон томир касалликлар ва б.
  • Операциядан кейинги даврдаги беморлар
  • Туғма нафас йўли нуқсони мавжудлар.

Пневмониянинг белгилари:

  • Бирданига тана хароратини ошиши ва безгак тутиши
  • Хўл (балғамли) йўтал
  • Тинч холатда хам нафас етишмовчилик хисси, хансираш
  • Йўтал ва нафасда кўкрак қафасида оғриқ бўлиши

Бемор юқоридаги белгилар пайдо бўлса, зудлик билан терапевтга ёки пулмонологга мурожаат қилиши зарур. Шифокор шикоятлар ва касаллик келиб чиқишини яхшилаб сўраб-суриштиргандан сўнг, аускультация(эшитиб кўриш) ва перкуссия (туккиллатиб кўриш) қилади. Сўнгра кўкрак қафасини рентген текширувидан ўтказади, керакли бошқа тахлиллар ва текширувларни қилгандан сўнг даволаниш бошланади.

Даволаниш қатъий шифохона режимида бўлиши зарур, чунки пневмонияни асоратлари жуда кўп.

Добавить комментарий