Энг «КАШАНДА» давлатни биласизми?

The Lancet нашриёти чоп этган текширув натижасидан баъзи маълумотларни сизлар билан бахам кўрмоқчиман.

  • 2015 йил холатига энг кўп сигарет, трубка ва бошқа турдаги «чекимликлар» чекилган давлатлар рўйхатини топ 3 лигини Осиё давлатлари: Хитой, Хиндистон ва Индонезия эгаллади. Албатта бу давлатларда ахоли сони жуда кўп. 3 ала давлатдаги барча кашанда эркаклар сони 400 млн атрофига борар экан.
  • Кашанда аёллар топ 3 лигида бир оз рўйхат ўзгаради: АҚШ, Хитой ва Хиндистон. Буларнинг хар бирида 13 — 17 миллион аёл кашанда экан.
  • Умумий кашандалар миқдори бўйича қуйидаги кетма-кетлик рўйхати: Хитой, Хиндистон, Индонезия, АҚШ, Россия, Бангладеш, Япония, Бразилия, Германия, Филлипин.

Добавить комментарий